Fidbol.net

Игор Ледяхов: «О‘збекистон ва Россия терма жамоалари айни пайтда бир хил савияда»

Таҳририят 3
Igor Ledyaxov: «O‘zbekiston va Rossiya terma jamoalari ayni paytda bir xil saviyada»
Москванинг «Спартак» клуби сафида уч карра Россия чемпиони бо‘лган Игор Ледяхов ЖЧ-2026да О‘збекистон терма жамоасининг иштироки ҳақида о‘з фикрлари билан о‘ртоқлашди.Биринчи турда О‘збекистон терма жамоаси Колумбияга 1:3 ҳисобида маг‘луб бо‘лган еди.— О‘збекистон учун ЖЧ-2026га чиқишнинг о‘зи катта муваффақият, — деди Ледяхов. — Колумбияга қарши о‘йинда улар унчалик ишончли ко‘ринмади, аммо О‘збекистонни ҳурмат қилиш керак. Чунки улар мундиалга илк бор чиқишди.— О‘збекистон терма жамоаси ҳозир Россия термасидан кучлироқ деган фикрга қо‘шиласизми?— Менимча, икки жамоа тахминан бир хил савияда. О‘збекистонда футбол ривожланмоқда, чунки улар халқаро мусобақаларда иштирок етишмоқда. Биз еса о‘з даражамизни то‘лиқ баҳолай олмаяпмиз.— О‘збекистон терма жамоасининг қайси юлдузлари сизда яхши таассурот қолдирмоқда?— Елдор Шомуродов бизда «Ростов»да о‘йнаган. Аббосбек Файзуллайев еса ССКА шарафини ҳимоя қилган. Лекин Россияда ҳам улардан қолишмайдиган иқтидорли футболчилар бор. Фақат биз уларнинг ҳақиқий даражасини баҳолаш имкониятига ега емасмиз, — деди Ледяхов.Еслатиб о‘тамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида О‘збекистон терма жамоаси Португалияга қарши майдонга тушади. Манба: стадион.уз

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг