Фабио Каннаваро: "ЖЧдан кейин Италияга дам олиш учун кетди, деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди"
Таҳририят
•
•
6
“ЖЧдан кейин дарҳол Италияга дам олиш учун кетди, деган гаплар бўлди ва бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Алоҳида таъкидламоқчиманки, мен охиригача Ню-Ёркдаги меҳмонхонада МТЖ билан бирга едим. Суперлигадаги танаффус туфайли уйга бориб келдим. Ўзбекистон чемпионати қайта бошлангач, қайтиб келдим ва ўйинларни кузатиб бормоқдаман.8-9 ой орқага қайтадиган бўлсак, мен мавжуд муаммолар ва ўйинчилар даражаси ҳақида гапиргандим. Ҳар доим суҳбатимиз марказида интенсивлик ҳақида сўз борган, яъни футболчиларимизнинг юқори темпда ўйнашига урғу қаратиб келдик. Мен ЖЧда даҳшатли темп бўлишини билардим. Кўпчилик мундиалда қийинчиликка дуч келмаймиз деб ўйлагандир, лекин мен бу ҳақда олдиндан огоҳлантиргандим”, – деди Каннаваро.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0