Fidbol.net

ЕЧЛ. "Шахтёр" ПСВ билан, "Фенербахче" еса "Рома" билан дуранг ўйнади

Таҳририят 4
EChL. "Shaxtyor" PSV bilan, "Fenerbaxche" esa "Roma" bilan durang oʻynadi
Ейндховендаги "Филипс" стадионида мезбон ПСВ Украинанинг "Шахтёр" клубини қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 45-дақиқада "Шахтёр"нинг венесуелалик ярим ҳимоячиси Глейкер Мендоса ҳисобни очган бўлса, 48-дақиқада ПСВ ҳимоячиси Серджино Дест мувозанатни тиклади. Мусобақанинг 2-турида ПСВ 13 октябр куни сафарда "РБ Лейптсиг" билан ўйнаса, "Шахтёр" 14 октябр куни Гретсиянинг АЕК клубига қарши майдонга тушади.ПСВ - “Шахтёр” 1:1Голлар: Дест 48 - Мендоса 45.Истанбулдаги "Улкер Фенербахче Шюкрю Саражоглу" стадионида еса маҳаллий "Фенербахче" ва Италиянинг "Рома" жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. Ушбу баҳс ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Биринчи тайм охирида "бўрилар" ярим ҳимоячиси Бриан Кристанте ҳисобни очди. 48-дақиқада еса "Фенербахче" ҳимоячиси Арчи Браун жавоб голини уриб, ҳисобни тенглаштирди.Кейинги турда "Фенербахче" 14 октябр куни "Астон Вилла" билан баҳс олиб борса, "Рома" шу куни ўз майдонида Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилади."Фенербахче" - “Рома” 1:1Голлар: Браун 48 - Кристанте 39. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг