"Реал" Мендини ЕЧЛ қайдномасига киритмади
Таҳририят
•
•
2
31 ёшли франтсуз футболчисининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача тузилган. Ўтган мавсум якунида футболчи ўнг оёқ сон тўғри мушагининг пай жароҳатини олиб, оператсия қилинганди. Тикланиш тахминан 5 ой давом етади.Шу билан бирга, "Реал" бошқа жароҳат олган футболчиларни — ҳимоячи Едер Милитао ва ҳужумчи Родригони қайдномага қўшди."А" рўйхатидан жами 25 нафар футболчи жой олди. Клуб тарбияланувчилари бўлган яна 11 нафар ўйинчи еса "В" рўйхатига ўтказилди.2026/27 йилги Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида "Реал" "Интер", "Арсенал", ПСВ, "Рома", "Лейптсиг", "Шахтёр", ЛАСК ва АЕК клубларига қарши баҳс олиб боради.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0