Дуглас Луиснинг «Ювентус»даги келажаги яна со‘роқ остида қолди
Таҳририят
•
•
7
Қониқарсиз о‘тган мавсум олди тайёргарлигидан со‘нг Дуглас Луиснинг «Ювентус»даги келажаги яна со‘роқ остида қолгани хабар қилинмоқда. Ла Газзетта делло Спорт нашрининг та’кидлашича, бразилиялик футболчи бош мураббий Лучано Спаллеттининг ишончини қозонишда қийналмоқда.
Ярим ҳимоячининг «Базел» ва «Стандард»га қарши о‘ртоқлик о‘йинларидаги ҳаракатлари унинг мураббий режаларидан жой олиш имкониятини камайтиргани айтилмоқда.
Хабарга ко‘ра, Спаллетти Луиснинг паст темпдаги о‘йинидан қониқмаган ва то‘п билан яхши муомала қила олишига қарамай, майдонда иккиланиб ҳаракат қилаётган деб ҳисоблайди. Бошқа ярим ҳимоячилар то‘лиқ спорт формасига кириб бораётгани сабабли, асосий таркибдаги о‘ринлар учун рақобат янада кескинлашиши кутилмоқда.
Шунингдек, Луиснинг о‘тган мавсумдаги «Ноттингем Форест» ва «Астон Вилла»даги ижараларидан со‘нг «Ювентус» учун уни то‘лиқ трансфер асосида сотиб юбориш қийин бо‘лиши кутилмоқда.
Натижада, агар у Туринни тарк етадиган бо‘лса, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ёки оддий ижара келишуви енг еҳтимолий вариант сифатида ко‘рилмоқда.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0