Fidbol.net

"Дебютант терма жамоалар қадамида ҳамиша ўзгача сеҳр бўлади" — Еронлик журналист Ўзбекистон ҳақида гапирди

Таҳририят 4
"Debyutant terma jamoalar qadamida hamisha oʻzgacha sehr boʻladi" — Eronlik jurnalist Oʻzbekiston haqida gapirdi
Сабаби оддий, дунё ҳамжамияти доимги терма жамоаларнинг имкониятидан хабардор. Илк бор қатнашадиганлар еса "сирли тулпор" бўлиб кўринади. "Меҳр неwс" нашри журналисти Меҳди Мортазавиан сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровга Ўзбекистон ва Ероннинг мундиалдаги иштироки ҳақида гапирди."Ерон — Осиёнинг Жаҳон чемпионатларидаги енг тажрибали вакилларидан бири. Миллий терма жамоа 2006 йилдан буён дунё биринчиликларини мунтазам равишда ўтказиб юбормай келяпти. Бундай барқарорлик еса жамоага халқаро футболнинг енг юқори чўққисида бебаҳо тажриба тўплаш имконини берди.Бугунги кунга келиб, Ерон учун шунчаки Жаҳон чемпионатига йўлланма олишнинг ўзи етарли емас. Енди талаб ва кутишлар бутунлай бошқача. Форслар қитъанинг етакчи футбол мамлакатларидан бири сифатида еътироф етилмоқда ва жамоатчилик улардан навбатдаги қадамни кутяпти. Бугунги мақсад — гуруҳ босқичидаги учта ўйин билан чекланиб, уйга қайтиш емас. Амир Ғаленои қўл остидаги жамоа турнирда узоқроқ қолишни, тўртта ёки бешта учрашув ўтказишни чин дилдан мақсад қилган. Албатта, жамоа атрофида ҳануз тактик ва техник саволлар мавжуд, бош мураббий ҳам маълум даражада танқидларга учраб турибди, бироқ талаблар аввалги авлодларга нисбатан анча юқори еканлиги шубҳасиз.Ўзбекистон учун еса Жаҳон чемпионатига чиқиш — улкан тарихий ютуқ. Мусобақада 32 та ёки 48 та жамоа иштирок етишидан қатъи назар, ЖЧ футбол оламидаги енг йирик воқеа бўлиб қолаверади ва бутун дунё нигоҳини ўзига қаратади. Илк бор қатнашаётган терма жамоанинг қадамида ҳамиша ўзига хос сеҳр бўлади. Дебютантлар дунё саҳнасида ўзларини кўрсатиш учун турнирга ўзгача куч, юқори мотиватсия ва шижоат билан ташриф буюришади",- дейди Меҳди Мортазавиан.Тўлиқ интервюни тез орада еътиборингизга ҳавола қиламиз.Маълумот учун, Ўзбекистон дастлабки баҳсини Тошкент вақти билан 18 июн куни 7:00 да Колумбияга қарши ўтказади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг