Бускетс "Барселона"да мураббий бўлиб ишламоқчи
Таҳририят
•
•
7
Диарио Спорт хабарига кўра, "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс мураббийлик фаолиятини бошлашни хоҳлайди.Яқинда 38 ёшли испаниялик "Барселона"нинг машғулотлар базасига ташриф буюрди ва у ерда клуб билан "блауграна"нинг бошқа бир собиқ ўйинчиси Жулиано Беллетти бошқарадиган "Барса Атлетик" мураббийлар штабига қўшилиш бўйича музокаралар ўтказди. "Барса"нинг захира жамоаси Испания тўртинчи дивизионида тўп суради.Бускетс мустақил равишда бош мураббий бўлишдан олдин литсензия олиш билан биргаликда мураббийлар штабида амалий иш тажрибасига ега бўлишни ният қилган.Қайд етилишича, клубда Бускетс миқёсидаги футболчининг мураббийлик фаолиятини бошлашга қарор қилганига жуда ижобий муносабатда бўлишади ва уни келажак учун истиқболли шахс деб ҳисоблашади. Бироқ ҳозирда Бускетснинг ўзи ортиқча еътиборсиз ишлашни ва тажриба тўплашни хоҳлайди.Бускетс ўтган йилнинг декабр ойида "Интер Маями" билан МЛС кубогини қўлга киритганидан сўнг фаолиятини якунлаган еди.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0