Fidbol.net

БРЕАКИНГ! Конго ДР йиғинларни бекор қилди — терма ЖЧда фақат бир шарт билан қатнашиши мумкин

Таҳририят 6
BREAKING! Kongo DR yigʻinlarni bekor qildi — terma JChda faqat bir shart bilan qatnashishi mumkin
Мамлакатда Ебола вируси тарқалгани сабабли АҚШ ҳукумати делегатсиянинг барча вакилларини 21 кунлик изолятсияда бўлишини расман талаб қилиб қўйган. Фақатгина ушбу ҳолатдан кейингина терманинг ЖЧда иштирок етиши кафолатланади.Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Ўтган ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ДР Конго ҳудудида "Бундибуджио" туридаги Ебола вируси тарқалиши хавфи "жуда юқори" екани ҳақида огоҳлантирди. Мавжуд маълумотларга кўра, мамлакатда 1000 дан ортиқ гумонли касалланиш ҳолати ва 246 та еҳтимолий ўлим қайд етилган.Конго ДР ҳукумати маълум қилишича, мамлакат футбол федератсияси (ФЕCОФА) шу ҳафта ФИФА билан музокаралар ўтказган, шундан сўнг делегатсия тўлиқ тиббий ва санитария протоколларига мослаштирилган. Жумладан, Киншасадаги йиғинни бекор қилиш ва жамоа тайёргарлигини мамлакат ташқарисига кўчириш ҳақида қарор қабул қилинган.Терма жамоа футболчиларининг катта қисми Европа клубларида тўп сураётгани вирус билан тўғридан-тўғри алоқа хавфини камайтирмоқда. Шу билан бирга, ой бошида Киншасани тарк етган жамоа ходимлари АҚШга жўнаб кетишдан олдин Америка санитария талабларига мувофиқ камида 21 кун Европада бўлишади.Бундан ташқари, ҳукумат чемпионат ўйинлари учун чипта сотиб олган мухлислар вазиятидан хавотир билдирган. Улар АҚШ визасини олишда маъмурий чекловлар сабаб қийинчиликларга дуч келмоқда. Расмийларга кўра, маблағни қайтариш масаласи бўйича ФИФА билан музокаралар олиб борилмоқда.52 йилдан сўнг илк бор жаҳон чемпионатида иштирок етадиган ДР Конго терма жамоаси Хюстон шаҳрида жойлашади. Гуруҳ босқичида жамоа 17 июн куни Португалия, 23 июн куни Колумбия ва 27 июн куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг