Мессининг жароҳат жиддийми? "Интер Маями" футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди
Таҳририят
•
•
7
Аргентиналик футболчи МЛС мунтазам чемпионати доирасидаги "Филаделфия Юнион"га қарши ўйиннинг (6:4) 73-дақиқасида захирага олинди. Лео ўзи захирага олинишини сўради ва майдонни тарк етгач, тўғри кийиниш хонасига йўл олди."Қўшимча тиббий кўриклардан сўнг дастлабки ташхис чап тизза ости пайидаги мушаклар толиқиши билан боғлиқ зўриқишни кўрсатмоқда.Мессининг жисмоний юкламаларга қайтиш муддатлари унинг клиник ўсиши ва функтсионал яхшиланишига боғлиқ бўлади", — дейилади баёнотда.38 ёшли Мессининг 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок етиши кутилмоқда. Аргентина гуруҳда Жазоир, Австрия ва Иордания билан ўйнайди.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0