Биринчи лиганинг беш аъзоси Пролига иштирокчисига айланиш учун даъвогарлик қилади
Таҳририят
•
•
4
ПФЛ 2020-йилдан еътиборан ўтиш ўйинлари, Суперлигадан тушиш ва чиқиш механизмларини айнан шу йўналишда тартибга солиб келмоқда.Бироқ, Биринчи лигада тўп тепаётган клубларнинг кейинги истиқболини белгилашда литсензиялаш механизми, клубнинг ривожланиш дастури, унинг болалар футболидаги роли асосий аҳамият касб етади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг май ойида Пролига ва Биринчи лига клублари мазкур йўналишда қандай ишлаши лозимлиги, бу масалада ПФЛнинг режалари қандай еканлиги хусусида хабардор қилинган.Кейинги босқичда Биринчи лигада иштирок етаётган беш клуб 2027-йилги мавсум учун режаларини очиқлади: “Гулистон”, “Оқтепа”, “Аҳмедов”, “Дўстлик”, “Шердор”. Айнан шу клублар келаси мавсумни Пролигада ўтказиш истагини билдирди. Ендиликда, ПФЛ мазкур режани амалга ошириш тартибини белгилайди ҳамда ноябр ойига қадар шу йўналишда клубларни мониторинг қилади.Биринчи навбатда, клублар қошида фаолият кўрсатаётган футбол мактабларига еътибор қаратилади. Бунда, 2026-йилнинг 30-сентябр санасига қадар ҳар бир клуб У10 — У17 ёш тоифалари оралиғидан енг камида олтитасини танлаб олиб, уларнинг ҳар бири учун йигирма нафардан кам бўлмаган тарбияланувчисини МйЛеагуе платформасидан рўйхатдан ўтказиши лозим. Маълумки, мазкур платформа ФИФА Cоннеcт интерфейси билан тўғридан-тўғри интегратсияланган. Ундан рўйхатдан ўтказилган ҳаваскор футболчилар уникал ФИФА ИД рақамига ега бўлади ҳамда футболчининг електрон паспорти шаклланишни бошлайди.Маълумки, “Гулистон” футбол клуби 2026-йилдан еътиборан ташкил етилган бўлиб, айни вақтда Биринчи лиганинг Марказий минтақасида пешқадамлик қилмоқда. Ўтган мавсум якунида ПФЛ раҳбарияти Сирдарё вилояти ҳокими билан учрашув ўтказган бўлиб, унда Гулистон шаҳрида қурилиши давом етаётган стадион, “Гулистон” футбол клубининг келгуси режалари ва шу йўналишдаги бошқа масалалар муҳокама қилинган. Мамлакат Президентининг тегишли қарори билан "Сирдарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол мактаби Ассотсиатсия ёрдамида “Гулистон” клубига бириктирилган. Ўтган вақт ичида клуб мана шу мактаб тарбияланувчилари рўйхатини шакллантириши ва уларнинг Ассотсиатсия томонидан ўтказиладиган мусобақаларга тайёрлаши лозим еди.Оқтепа, Аҳмедов, Дўстлик, Шердор клублари еса фаолиятини айнан футбол мактаби йўналишида бошлаган бўлиб, бугунга келиб ҳар бирининг турли ёш тоифалари бўйича тарбияланувчилари мавжуд. Ендиликда клублар ўз ҳаваскор футболчиларини ҳам ПФЛ рўйхатидан ўтказиш имкониятига ега бўлади. Бундан ташқари, рўйхатдан ўтган футболчилар ҳудудий ассотсиатсиялар томонидан ўтказиладиган мусобақаларда бевосита иштирок етиши лозим.Шунингдек, юқорида қайд етилган беш клуб ПФЛнинг литсензиялаш бўйича талабларини еҳтимолий бажариши шартида ва уларга Пролига йўлланмаси еҳтимолий тақдим етилиши мумкинлигидан келиб чиқиб, Пролига учрашувларини ўтказиш имкониятини берувчи стадион топиши ва шу йил якунига қадар ундан 2027-йилги мавсум давомида фойдаланиш бўйича шартнома имзолаши талаб етилади. Мазкур жараёнларнинг барчаси ПФЛ томонидан мониторинг қилиб борилади.Маълумот учун, Лига мазкур клублар учун Пролига йўлланмасини кафолатламайди. Барча масала клубларнинг ўз иш режасига қанчалик пухта ёндашиши орқали ҳал етилади. Шунингдек, Пролигада иштирок етаётган бир қатор клублар 2026-йилги мавсум аввалида ПФЛ томонидан қўйилган ривожланишнинг кейинги босқичарини амалга татбиқ қила олмаса, улар 2027-йилги мавсумни Пролигада ўтказиш имкониятини йўқотади.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0