Fidbol.net

Беҳруз Каримов, Иброҳимҳалил ЙЎлдошев ва Лазизбек Мирзаевни даволаётган шифокор билан суҳбат

Таҳририят 16
Behruz Karimov, Ibrohimhalil Yoʻldoshev va Lazizbek Mirzaevni davolayotgan shifokor bilan suhbat
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Сурхон" клуби ҳимоячи Беҳруз Каримов 12 апрел куни Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши баҳсда ўнг оёқ бешинчи панжа (плюсневой) суягини синдириб олди. "Ғазалкент" клуби футболчининг оператсиясини тўлиқ қоплаб берди ва унинг тикланишини клуб шифокори Дилшод Аширов назорат қилиб бормоқда. Биз шифокордан Каримовнинг бугунги ҳолати ҳақида сўрадик."Реабилитатсия жараёни режага мувофиқ кетмоқда. Тикланиш босқичининг ўртасига етиб келдик. 7 май куни синган суякнинг штифт билан бирлаштирилган соҳасида суяк битишини (консолидатсиясини) текшириш учун назорат текшируви режалаштирилган. Ушбу текширувдан кейин кўп нарсага ойдинлик киритилади", - деди Дилшод Аширов Беҳруз Каримовнинг ҳолати ҳақида.24 апрел куни "Нефтчи" ҳимоячиси Иброҳимҳалил ЙЎлдошев "Хоразм" билан баҳснинг охирги дақиқаларида оёғини жароҳатлаб олди ва уни стадиондан тўғри шифохонага олиб кетишди. Маълум бўлишича, ЙЎлдошев май ойининг бошидан буён Дилшод Аширов билан тикланиш жараёнини ўтказмоқда."Иброҳимҳалил ЙЎлдошев тўпиқ қисмидан жароҳат олган бўлиб, унинг бойламларига енгил шикаст етган. Ҳозирги вақтда у бизнинг назоратимиз остида реабилитатсия жараёнини ўтамоқда ва яқин бир неча кун ичидаа умумий гуруҳдаги тўлиқ машғулотларга қайтиши кутилмоқда", - деди Аширов "Нефтчи" ҳимоячиси Иброҳимҳалил ЙЎлдошев бўйича."Локомотив" клубида ижарада ўйнаётган Лазизбек Мирзаев 2 апрел куни "Бунёдкор" билан баҳсда жароҳат олган ва майдонга туша олмаётган еди. У ҳам айнан Аширов қўл остида жароҳатини даволади ва яна "темирйўлчилар" ихтиёрига бориб қўшилди."Локомотив" ярим ҳимоячиси Лазизбек Мирзаев расмий ўйин вақтида тўпиқ бўғимининг компрессион шикастланишини (қисилишини) орттириб олган еди. Ташхисга аниқлик киритиш мақсадида тўлиқ тиббий кўрик ўтказилди. Реабилитатсия курси тўлиқ ҳажмда амалга оширилиб, ўз ичига физиотерапия, фармакологик қўллаб-қувватлаш, биологик фаол қўшимчаларни (БФҚ) қабул қилиш, антигравитатсион тренажёрда меъёрланган машғулотлар, спорт залидаги машқлар ҳамда майдондаги машғулотларни олди. Ҳозирда спортчи "Локомотив"га қайтди в умумий гуруҳда машғулот ўтамоқда", - деди "Ғазалкент" клуби шифокори Лазизбек Мирзаев ҳақида.

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг