«Бавария» Октоберфест шарафига янги формасини тақдим қилди
Таҳририят
•
•
5
Мюнхеннинг «Бавария» клуби о‘з сайтида Германиянинг адидас спорт бренди томонидан тайёрланган, 2026 йилги Октоберфестга баг‘ишланган янги форма то‘пламини тақдим қилди.
«Мюнхенда Октоберфест бошланиб, ан’аналар ҳаётсеварлик ва футбол руҳи билан уйг‘унлашганда, “Бавария”нинг янги футболкаси вақти келади! Клубимиз бу йил ҳам адидас билан бирлашиб, Октоберфестнинг о‘зига хос муҳитини майдонга олиб чиқмоқда. Янги футболка ан’анавий мюнхенча услубни замонавий ва ишончли дизайн билан уйг‘унлаштириб, бу даврни о‘зига хос қиладиган барча жиҳатларни — ҳаётсеварлик, ҳамжиҳатлик ва хилма-хилликни ифодалайди.
Ранг-баранг гулли нақш ан’анавий гул мотивларининг замонавий талқини ҳисобланади. Турли ёрқин ранглар ранг-баранг ва хилма-хил жиҳатларни акс еттириб, ҳар йили Октоберфест даврида Мюнхенга хос бо‘лган о‘зига хос муҳитни ифодалайди», — дейилади «Бавария» сайтида.
Қайд етилишича, мюнхенликлар яқиндаги о‘йинини айнан шу формада о‘тказади.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0