«Бавария» ҳимоячи билан шартнома узайтирилганини е’лон қилди
Таҳририят
•
•
11
«Бавария» о‘з расмий сайти орқали футболчи билан шартнома узайтирилганини е’лон қилди. Конрад Лаймер 2029 йилнинг о‘рталаригача мо‘лжалланган янги меҳнат шартномасига имзо чекади.
29 ёшли Лаймернинг асосий позисияси — о‘нг қанот ҳимоячиси. Шу билан бирга, австриялик футболчи марказий ярим ҳимоячи сифатида ҳам о‘йнашга қодир.
Конрад Лаймер 2023 йилнинг ёзидан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу уч мавсум давомида футболчи 136 та расмий о‘йинда майдонга тушиб, о‘з ҳисобига йеттита гол ва 21 та голли узатмани ёзиб қо‘йди.
«Бавария» 2026/2027 йилги янги мавсумдаги илк о‘йинини 22 август куни о‘тказади. Шу куни мюнхенликлар Германия Суперкубоги учун баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши майдонга тушадилар.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0