«Барселона» ярим ҳимоячиси «Манчестер Сити» ва «Челси»га ўтишни хоҳламади
Таҳририят
•
•
3
Бу ҳақда инсайдер Екрем Конур ўзининг Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар бермоқда.«Барселона» раҳбарияти футболчининг трансферидан 30 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олишни кўзламоқда. Шунингдек, ярим ҳимоячи атрофидаги вазиятни Премер-лиганинг бошқа вакиллари — «Астон Вилла», «Нюкасл», «Евертон», «Фулхем» ва «Брайтон» клублари ҳам фаол кузатиб бормоқда.Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда Марк Касадо барча турнирларда жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйди. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги трансфер қиймати 18 миллион еврони ташкил етади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0