Fidbol.net

"Барселона" Марк Касадо учун камида 40 миллион евро талаб қилмоқда

Таҳририят 7
"Barselona" Mark Kasado uchun kamida 40 million evro talab qilmoqda
Бу ҳақда Мундо Депортиво хабар берди.Манбага кўра, каталонияликлар саудияликларнинг дастлабки таклифини рад етган. "Барселона" 22 ёшли футболчи учун 30 миллион евродан ортиқ, идеал ҳолатда еса 40 миллион еврога яқин маблағ олишни мақсад қилган.Ҳозирча "Ал Ҳилол" бундай юқори нархни тўлашга тайёр емас. Шунга қарамай, клубнинг Марк Касадо билан шахсий шартнома бўйича музокаралари ижобий кечмоқда ва томонлар келишувга яқинлашгани айтилмоқда."Барселона" Касадони клубнинг истиқболли футболчиларидан бири деб ҳисобласа-да, молиявий ҳолатни яхшилаш мақсадида муносиб таклиф тушса, уни сотиб юбориш вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр.Яқин кунларда клублар ўртасидаги музокаралар давом етиши ва трансфер тақдирига ойдинлик киритилиши кутилмоқда. Манба: чампионат.асиа
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг