"Барса" Алварес трансферини охирига етказишига ишонмоқда. Ҳужумчи "Атлетико" машғулотларини бойкот қилишни бошлаши мумкин
Таҳририят
•
•
8
Клубда ҳисоблашларича, босим ўтказиш ва кутиш бўйича танланган тактика "Атлетико" ҳужумчини сотишдан бош тортганига қарамай, яқин орада натижа беради. "Барса" раҳбарияти фуболчининг ўзи томонидан кўрсатиладиган босим ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин деб ҳисоблайди. Манбага кўра, Алварес 10 август куни жамоанинг биринчи машғулотига келмаслик имкониятини жиддий равишда кўриб чиқмоқда. Аргентиналикнинг "Барселона"га ўтиш истагидан ташқари, 100 миллион евролик таклифнинг вақти чеклангани ҳам клуб томонидан босим воситаси сифатида ишлатилмоқда. "Барселона"да вақт ўтиши билан "Атлетико" барибир ён беришига ишончи комил. Мадрид клуби ҳамон қатъий позитсияни егаллаб турибди ва ўйинчини сотишдан бош тортмоқда.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0