Азамат Шарипов: "Ҳакам ўйин назоратини қўлдан чиқарди"
Таҳририят
•
•
9
– Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?– Биринчи бўлимни жуда ҳам яхши бошладик. Кўплаб вазиятларга ега бўлдик, ўйинни назорат қилдик ва гол урдик. Биринчи бўлимнинг сўнггида дарвозамиз томон пеналти белгиланди. Билмадим, видеотакрорни кўрганимизда, у ерда ҳатто "симулятсия" бор еди ва ҳужумчига нисбатан сариқ карточка берилиши керак еди. Бироқ ҳакам вазиятни қандай кўрди, билмадим, лекин пеналти белгилади. Шу сабабли танаффусга тушкунлик билан чиқиб кетдик.Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошлаган едик, аммо дарвозабонимиз хатога йўл қўйди. Ўйин асабий руҳда ўтди, тўхталишлар кўп бўлди. Шуни айтган бўлардимки, ҳакам қаердадир ўйин назоратини қўлдан чиқарди ва бу ҳолат ўйинимизга таъсир ўтказмай қолмади. Умуман олганда, йигитлар жуда ҳам яхши ҳаракат қилишди, борини бериб ўйнашди. Ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман.– Учрашувга икки кун қолганда бош ҳакам алмашди. Бунга қандай қарайсиз?– Бунинг сабабини билмадик. Тўғриси, бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга ега емасмиз. Ҳакам алмашганини ешитдим, лекин нима учунлиги бизга қоронғи. Аммо ҳакам қаердадир ўйин назорати ва тизгинини қўлдан чиқарди. Бу еса, айниқса, иккинчи бўлимда ўйин суръатига жуда катта таъсир қилди.– Захирадан майдонга тушган футболчилар ўзларини оқлай олишдими?– Захирадан икки нафар ўйинчимиз майдонга тушди. Асосий таркибдаги футболчиларимиз қандай ҳаракат қилаётган бўлишса, улар ҳам майдонга тушиб, худди шундай ўйнашди. Ўйинни тубдан ўзгартириб юбориш учун уларда вақт ҳам, бундай вазиятнинг ўзи ҳам бўлгани йўқ.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0