«Арсенал» Баркола бо‘йича музокараларни қайта бошламади
Таҳририят
•
•
12
«Арсенал» ҳозирча «Пари Сен-Жермен» вингери Бредли Барколани трансфер қилиш бо‘йича янги қадамлар ташлагани ё‘қ. Бу ҳақда инсайдер Фабрисио Романо о‘з ижтимоий тармоқларида ма’лум қилди.
Унинг ма’лумотларига ко‘ра, Морган Рожерс учун курашдаги омадсизликдан со‘нг, «канончилар» Франсия клуби билан алоқага чиқишмаган. Шу билан бирга, 23 ёшли футболчига «Ливерпул» қизиқиш билдиришда давом етмоқда. Мерсисайдликлар вазиятни кузатишмоқда ва агар «ПСЖ» Барколани мақбул нарх евазига сотишга рози бо‘лса, музокараларни фаоллаштиришга тайёр.
Аввалроқ франсиялик футболчи о‘з келажаги борасидаги якуний қарорни Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин қабул қилиш ниятида екани хабар қилинганди.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0