АҚШда ЖЧ-2026 вақтида тақиқланган ҳудудга кирган 1600 га яқин дрон аниқланди
Таҳририят
•
•
5
АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари Жаҳон чемпионати давомида парвоз қилиш тақиқланган ҳаво ҳудудида 1 600 га яқин дронни аниқлади ва улардан 700 тасини мусодара қилди. Бу ҳақда Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) раҳбари Кеш Пател ма’лум қилди.“Турнир охирига келиб ёпиқ ҳаво ҳудудида 1 600 га яқин учувчисиз аппарат аниқланди ва уларнинг 700 дан ортиг‘и олиб қо‘йилди”, деб ёзади Пател о‘зининг Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармог‘идаги саҳифасида.ФҚБ раҳбарининг та’кидлашича, мусобақанинг 39 куни давомида о‘тказилган жами 104 та учрашувга 6,8 миллион томошабин ташриф буюрган.“ФҚБ тарихдаги енг йирик спорт тадбири хавфсизлигини та’минлаш мақсадида федерал, маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан туну кун ишлади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари о‘заро разведка ма’лумотлари билан алмашиб, о‘йин о‘тказиладиган жойларни ҳимоя қилди ва мухлислар хавф остида қолишидан олдин таҳдидларни бартараф етди”, дея қо‘шимча қилади бюро раҳбари.Еслатиб о‘тамиз, ЖЧ-2026 финалида Испания терма жамоаси қо‘шимча бо‘лимларда Аргентинани 1:0 ҳисобида маг‘луб етиб, турнир чемпионига айланди. Тарихда илк бор 48 та миллий жамоа иштирок етган мазкур Жаҳон чемпионатига учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилди.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0