АПЛнинг икки гранди Кефрен Тюрам трансфери учун курашга қо‘шилди
Таҳририят
•
•
5
Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам шу ёзги трансфер ойнасида жамосини о‘згартириши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Мирко Ди Натале хабар бермоқда.
Манбанинг берган ма’лумотларига ко‘ра, франсиялик иқтидорли футболчига аввалроқ хабар берилганидек, фақатгина Туркиянинг «Галатасарой» клуби қизиқиш билдираётгани ё‘қ. Ендиликда Англия Премйер-лигаси грандлари — «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» клублари ҳам футболчи учун курашга киришган.
Ма’лумот учун, Кефрен Тюрам 2024 йилда Франсиянинг «Нисса» клубидан 20 миллион йевро евазига «Ювентус» сафига келиб қо‘шилган еди. Унинг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мо‘лжалланган.
25 ёшли марказий ярим ҳимоячи якунланган 2025/26 йилги мавсумда «бянконери» таркибида барча мусобақаларда 45 та о‘йинда майдонга тушиб, о‘з ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қо‘йди. Нуфузли Трансфермаркт портали айни дамда Тюрамнинг трансфер қийматини 38 миллион йеврога баҳоламоқда.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0