Fidbol.net

Мюллер «Бавария»га раҳбарият а’зоси сифатида қайтиш еҳтимоли ҳақида гапирди

Таҳририят 9
Myuller «Bavariya»ga rahbariyat a’zosi sifatida qaytish ehtimoli haqida gapirdi
Мюнхеннинг «Бавария» клуби собиқ ҳужумчиси Томас Мюллер келажакда Германия грандига бошқарув тизимида қайтиши мумкинлиги борасидаги фикрлари билан о‘ртоқлашди. Бу ҳақда Билд нашри хабар бермоқда. «Узоқ муддатли истиқболда мен ҳеч нарсани инкор етмайман. Аммо бу яқин орада амалга ошишини тасаввур қила олмайман. «Бавария»да шунчаки раҳбарлик лавозимини қо‘лга киритиб бо‘лмайди. Ули Хёнесс ва Карл-Хайнс Румменигге ҳаққоний та’кидлашганидек, бунга пухта тайёргарлик ко‘риш, олдиндан турли соҳаларда тажриба то‘плаш ва шундан кейингина натижа ко‘рсатиш лозим. Мен янги нарсаларни о‘рганмоқчиман ва профессионал келажагимга имкон қадар яхшироқ тайёргарлик ко‘ришни истайман. Аммо унгача ҳали вақт бор», — дейди Мюллер. Шунингдек, тажрибали футболчи Океан ортига ко‘чиб о‘тгани унга қандай та’сир қилганини айтиб о‘тди: «Ванкувер»га о‘тишим шахс сифатида янада ривожланишимга ёрдам берди. Мен бошқа мамлакатларда одамлар қандай фикрлаши ва о‘зларини қандай тутишларини о‘рганяпман. Ванкувер — халқаро инсонлар ва маданиятлар қоришиб кетган маскан. Мен учун яна бир муҳим жиҳат — тил бо‘лди. Инглиз тилим сезиларли даражада яхшиланди. Бу кейинчалик қо‘л келиши мумкин — масалан, қачондир АПЛ клубидан футболчини о‘з томонингга ог‘дириб олмоқчи бо‘лсанг (кулади)», — дея қо‘шимча қилди футболчи. Еслатиб о‘тамиз, Томас Мюллер деярли бутун футболчилик фаолиятини Мюнхеннинг «Бавария» клубида о‘тказган бо‘либ, 2025 йилнинг ёзида МЛС вакили — «Ванкувер Уайткепс» жамоасига ко‘чиб о‘тган еди. Манба: стадион.уз
Жамоалар

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг