Акмал Мозговой: "Кўпроқ жисмоний ва тактик жиҳатлар устида иш олиб боряпмиз"
Таҳририят
•
•
2
"Машғулотларда кўпроқ жисмоний ва тактик жиҳатлар устида иш олиб боряпмиз", - деди Акмал Мозговой.- Фабио Каннаваро жисмоний ҳолатимиз яхши емас деб айтиб ўтди. Сизнинг айни дамдаги жисмоний ҳолатингиз қандай?- Каннаваро тажрибали мутахассис. У нима ҳақида гапираётганини билади. Унинг фикри тўғри, деб ўйлайман. Машғулотларимиз ҳам жисмоний жиҳат устида кўпроқ ишлашга йўналтирилган.- Мундиалдаги терма жамоамизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?- Максимал ҳаракат қиламиз. 100% емас, 200%.- Дастлабки ўйинимизни Мехикода ўтказамиз. Мехико шаҳри 2200 метр баландликда жойлашган ва жуда нам иқлимга ега екан. Ушбу жиҳатларга ҳам тайёргарлик кўряпсизларми?- Муаммо бўлмайди, деб ўйлайман. Мураббийлар штаби барчаси ҳақида қайғ урмоқда. Билмадим, балки борганимиздан сўнг қўшимча кислород орқали нафас олармиз.- Мундиалда қайси футболчи билан либос алмашишни истайсиз?- Барча Роналду деб жавоб берса керак.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0