Зинедин Зидан: "Жуда хаяжондаман"
Таҳририят
•
•
5
- Франтсия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги илк ўйинингиз олдидан қандай ҳисларни бошдан кечиряпсиз?- Жуда катта ҳиссиётни бошдан кечиряпман. 32 йил — жуда узоқ вақт. Бугун Франтсия терма жамоаси бош мураббийи сифатида шу ерда турганимдан жуда катта ҳаяжондаман.- Сизнинг ўзингизга хос ўйин услубингиз қандай бўлади? "Зидан ўйини"ни кўрамизми?- "Зидан ўйини" деган нарса йўқ. Ертага ҳамма Франтсия терма жамоасини кўради. Биз учун енг муҳими — яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш.- Туркия терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?- Бу жуда яхши жамоа. Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмагани улар учун кутилмаган ҳолат бўлди, чунки улар бундан яхшироқ натижага лойиқ еди. Ертага улар бизга муаммо туғдиради.- Арда Гюлер ҳақида нима дея оласиз?- Арда Гюлер жуда-жуда яхши футболчи. Унинг "Реал"да ўйнаётганидан хурсандман. Арданинг истеъдоди юқори ва уни ривожланаётганини кўряпмиз. - Сизнинг Франтсия терма жамоасига келганингиз атрофида жуда катта шов-шув бор. Бу сизга таъсир қиляптими?- Бу табиий ҳолат. Диде Дешамдан кейинги 14 йиллик даврдан сўнг бу янги нарса. Лекин асосий қаҳрамонлар — футболчилар. Мен ўз ролимда қоламан.- Атрофингиздаги бу катта еътибор сизга халақит беряптими?- Ҳа, бу мени бироз безовта қилади. Лекин бундай нарсалар қандай бўлишини қабул қилиш керак. Мен бунинг учун бу ерда емасман. Мен футболчиларим билан ишлаш ва ўйинларда ғалаба қозониш учун шу ердаман.- Ёш футболчиларнинг терма жамоага қўшилиши ҳақида қандай фикрдасиз?- Кўраётганларимдан хурсандман. Ёш футболчиларни чақиришдан мақсад ҳам шу еди. Франтсия терма жамоаси ҳамма учун очиқ. Бизда тажрибали футболчилар ҳам, ёшлар ҳам бор ва яхши гуруҳ шаклланган.- Килиан Мбаппенинг ертанги ўйинда майдонга тушишига умид қиляпсизми?- Ертага қандайдир тарзда унинг ўйнашини умид қиламан.- Сиз Мбаппени "Реал Мадрид"да ишлаган пайтингизда ҳам танир едингиз. Ўшанда Франтсия терма жамоасида бирга ишлашингизни тасаввур қилганмидингиз?- У "Реал Мадрид"га келганида, 14 йил ўтиб Франтсия терма жамоасида бирга ишлашимизни тасаввур ҳам қилмагандим. Аммо унинг потентсиалини ўша пайтдаёқ кўрганман.- Франтсия терма жамоасининг сардор ким бўлади?- Килиан Мбаппе сардор бўлади. Усмон Дембеле, Адриен Рабо ва Жюл Кунде еса витсе-сардорлар бўлишади.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0