"Яйпан" бош мураббийи Рашид Ғофуров: "Футболчиларимизнинг ўйиндан олдин оёқлари қалтираётганди. Бундай майдонда исталган жамоа қийналади"
Таҳририят
•
•
17
- Ўйин ҳақида - Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ҳамма кўрди бугунги ўйинни. Бизнинг йигитлар ўйиндан олдин оёқлари қалтираётган еди. Олдиндан руҳият бўлмаса, қийин. Бундай майдонда футбол ўйнашга исталган жамоа қийналади. "Арал" ва "Жайхун" бу майдонга ўрганишган, бу баҳона емас. Бизда жароҳатлар, дисквалификатсиялар бор. Баъзи ўйинчиларимиз ёшлар термасига чақирилган. Тўлиқ таркиб билан ҳам бу майдонда натижа қилишимиз қийин еди. - Ўзбекистон кубогида жамоанинг мақсади қандай?- Бизда кубокни ютиш ниятимиз йўқ, аммо турнирда муносиб иштирок етмоқчимиз. Пахтакор марказий стадионида ўйнаймиз, бошқа кучли рақиблар бор. Йигитларимизни реклама қилиш ниятимиз бор. Бугундек ўйин кўрсатсак, футболчиларимизга ҳеч ким қарамайди. - Дарвозабонни алмаштирилишига муносабатингиз?- Дарвозабонда 100% хато демайман. Дарвозабонимиз ўзини руҳий томондан йўқотиб қўйди. Келган тўп кириб кетаверди. Шу сабабли, бошқа вазиятларда ҳам қийналди. Шу сабабли бошқа посбонимизга ҳам имконият бердик.- "Яйпан Фарғона" жамоаси "Турон"ни ўрнини боса оладими?- Агар "Турон"дек вазифа клуб олдига қўйилса, бўлади. Ҳозир еса бизда асосан ёшлар. Ҳозир футболчиларга ўйин амалиёти бериш асосий вазифа. Бир икки йилда балки бўлиб қолар. Босимга келсак, комбинатсион ўйинга ҳаракат қилаётгандик. Биринчи голдан кейин барчаси ўзгариб кетди. Ёш футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишди. Бу майдон тўпни назорат қиладиган емасди. Мен бундай кўрсатма бермагандим. Йирик ҳисобда ютқазаётганда ҳам ортда тўпни ушлашга ҳаракат қилишди. Чунки бизнинг жамоа шунга ўрганган.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0