Fidbol.net

ХХ Осиё ўйинлари. Йигитлар ва қизлар Японияга боради

Таҳририят 1
XX Osiyo oʻyinlari. Yigitlar va qizlar Yaponiyaga boradi
Бу ҳисоб бўйича 20-Осиё ўйинлари, яъни юбилей мусобақа бўлади.Мазкур Осиё ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон еркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок етади. Қуйида ҳар икки жамоамиз ўйнайдиган рақиблар, гуруҳлар ва умуман мусобақа ҳақида маълумот бериб ўтамиз.ХХ Осиё ўйинларида футбол баҳслари 14 сентябр - 3 октябр оралиғида бўлиб ўтади. Еркаклар футболида 15та, аёллар футболида еса 12та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боради.Еркаклар футболиБунда 15та жамоа тўртта гуруҳга бўлиб чиқилган. Учта гуруҳда тўрттадан ва охирги гуруҳда учта жамоа ўрин олган.А гуруҳи - Япония, Таиланд, Қирғизистон, Гонконг.Б гуруҳи - Хитой, БАА, Ерон, КХДР.C гуруҳи - Ветнам, Ўзбекистон, Филиппин, Қувайт.Д гуруҳи - Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар.Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада C гуруҳида ўз учрашувларини ўтказади. Тақвим қуйидагича кўриниш олган:15 сентябр. Ўзбекистон - Филиппин18 сентябр. Қувайт - Ўзбекистон22 сентябр. Ветнам - ЎзбекистонМусобақа регламентига кўра, ушбу Осиё ўйинларида 2003 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар рўйхати тақдим етилади. 23талик рўйхатда шунингдек ёши катта уч нафар футболчига хам рухсат берилади.Мусобақа форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа кейинги босқичга чиқади. Биз гуруҳдан чиққан тақдирда чорак финални Жанубий Корея, Саудия Арабистони ёки Қатарга қарши ўтказамиз.Чорак финал учрашувлари 25-26 сентябр кунлари, ярим финал 30 сентябр ҳамда учинчи ўрин учун баҳс билан ҳал қилувчи финал ўйини 3 октябр куни бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал ўйинига 45 минг мухлисга мўлжалланган ҳашаматли "Тоёта Стедиум" мезбонлик қилади.Аёллар футболиУшбу Осиё ўйинларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок етади. Спортнинг футбол тури бўйича мусобақада 12та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боради. Жамоалар тўрттадан уч гуруҳга бўлинган.А гуруҳи - Япония, Хитой Тайпейи, Ветнам, Таиланд.Б гуруҳи - Жанубий Корея, КХДР, Бангладеш, Мянма.C гуруҳи - Хитой, Ўзбекистон, Филиппин, Гонконг.Котрина Кулбите бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 14 сентябрдан ўйинларга киришади.14 сентябр. Филиппин - Ўзбекистон17 сентябр. Ўзбекистон - Хитой21 сентябр. Ўзбекистон - ГонконгМусобақа форматига кўра, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа, шунингдек енг яхши иккита учинчи ўрин егалари (жами 8та жамоа) кейинги босқичга йўл олади. 25 сентябр куни чорак финал ўйинлари ўтказилса, 29 сентябрда ярим финал ҳамда 2 октябр куни учинчи ўрин учун баҳс билан финал учрашуви бўлиб ўтади. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинига 50 минг мухлисга мўлжалланган "Шизуока Стедиум" мезбонлик қилади.Х.Холиқов Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг