"Водий дербиси"да ҳакам иккита қизил карточка кўрсатмади. Суперлиганинг 14-туридаги ҳакамлик таҳлили
Таҳририят
•
•
4
✅ "Бунёдкор" – "Пахтакор"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИУшбу вазиятда ҳакамнинг қарорига қўшиламиз. "Пахтакор" ҳужумчисига халақит бериши мумкин бўлган иккинчи ҳимоячи бор. Яққол "яккама-якка" чиқиш ҳолати мавжуд емас. Тўғри қарор – истиқболли ҳужум бузилгани учун сариқ карточка.✅ ОКМК – "Машъал"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ"Машъал" ҳимоячиси барча шериклари тўп чизиғидан анча орқада бўлган вақтда қоидани бузмоқда. ОКМКнинг иккинчи ўйинчиси рақибларига қараганда дарвозага яқинроқ жойлашган. Ҳужум йўналиши бурчак остида бўлса-да, дарвоза томонга қаратилган. Бизнингча, тўғри қарор – рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун қизил карточка.✅ "Локомотив" – "Сўғдиёна"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИҲакам тўғри қарор қабул қилди ва ўйинни давом еттирди. Иккала ўйинчи ҳам юқорига сакраган ва улар ўртасида тўқнашув юз берган одатий ўйин ҳолати содир бўлган. Агар "Сўғдиёна" гол урганида, уни ҳисобга олиш керак еди.✅ "Локомотив" – "Сўғдиёна"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИҲакам тўғри қарор қабул қилиб, қўл билан ўйналгани учун пеналти белгилади. “Сўғдиёна” ҳимоячисининг қўли танасидан узилган ва тўпдан қочмай, аксинча, унга қараб ҳаракатланган. Чап қўл табиий ҳолатда, аммо ўнг қўл тўпга текканда танадан анча узоқда бўлган. Тўғри қарор: жарима майдончаси ичида дарвоза томон йўлланган зарба пайтида қўл билан қасддан ўйналмагани учун интизомий чорасиз пеналти.❌ "Нефтчи" – "Навбаҳор"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИБизнинг фикримизча, ушбу вазиятда ҳакам хатога йўл қўйди. "Навбаҳор" ўйинчиси подкат ташламаяпти, балки рақибининг оёғига сакраб, бутса тишлари билан тўпиқдан юқори қисмига зарба бермоқда. "Нефтчи" ўйинчисининг оёғи майдонда, "таянч" ҳолатида бўлиб, жароҳат етказиш хавфи ва ҳаддан ташқари куч ишлатиш мавжуд. Тўғри, "босиб олиш" йўқ, аммо мезонларнинг аксарияти қўпол равишда қоида бузилишини ва мос равишда қизил карточка кўрсатилишини англатади.✅ "Нефтчи" – "Навбаҳор"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИҲакам тўғри қарор қабул қилиб, ўйинни давом еттирди. "Навбаҳор" ҳимоячиси томонидан ушлаб қолиш "Нефтчи" ўйинчисининг ҳаракатига тўсқинлик қилмади: у қандай сакрай олса, шундай сакради ва зарба берди. Шу сабабли ҳакам ҳамда ушбу ўйин вазиятига аралашмаган ВАР қарорига қўшиламиз.❌ "Нефтчи" – "Навбаҳор"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ"Нефтчи" ўйинчиси рақибни кўриб турибди, бутса тишлари билан унинг бошига зарба бериб, рақибига жиддий жароҳат етказиш хавфини юзага келтирмоқда. Ушбу вазиятда зарба сирпаниб ўтиб кетган бўлса-да, сариқ карточка ҳақида гап бўлиши мумкин емас, чунки гап бош ҳақида кетмоқда. Тўғри қарор – қўпол равишда қоида бузилгани учун қизил карточка.❌ "Насаф" – "Қизилқум"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ"Насаф" ҳужумчиси очиқчасига симулятсия қилмоқда ва дарвозабон билан ҳеч қандай тўқнашув бўлмаган бўлса-да, оёқларини йиғиштириб йиқилмоқда. Кейинги ҳаракатларни "муштлашув" деб атай олмаймиз: бундай вазиятлар ҳар бир ўйинда кўп учрайди, қолаверса, бу оммавий можарога олиб келмади. Тўғри қарор – ҳакамни алдашга урингани учун сариқ карточка.❌ "Насаф" – "Қизилқум"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИФикримизча, "Қизилқум" ўйинчиси спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун айбдор саналади. Тўп яқин атрофда емасди, у еса рақибини елка қисмидан атайин туртмоқда. Тўғри қарор – сариқ карточка. П.С. Ҳакам дастлаб қизил карточка кўрсатди, бироқ кейинроқ ўз қарорини бекор қилди, шу билан бирга сариқ карточка кўрсатмади.✅ "Насаф" – "Қизилқум"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИВазиятни кўриб чиқиш учун ҳакамни монитор ёнига чорлаган ВАР қарорига қўшиламиз. "Қизилқум" ҳимоячисининг қўли танасидан узоқлашган, нотабиий ҳолатда. Ёнида бўлган рақиб тўпни бош билан ўйнамаяпти, бу еса тўп ва қўл ўртасидаги контакт катта масофадан содир бўлаётганини англатади ва бу учун ҳимоячи тўлиқ жавобгар саналади. Тўғри қарор – пеналти.✅ "Динамо" – "Қўқон-1912"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ"Қўқон-1912" ҳимоячисининг қўли танасидан узоқлашган, тўп томон ҳаракатланган ва тўп қўлга теккан вақтда нотабиий ҳолатда бўлган. Тўғри қарор – пеналти.✅ "Динамо" – "Қўқон-1912"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИУшбу такрорий лавҳалар орқали "Динамо" ўйинчиси томонидан қоида бузилган деб айта олмаймиз, чунки аниқлик киритувчи ракурс мавжуд емас. Агар тўп қўлга теккан бўлса ҳам, тўп кутилмаганда ва қисқа масофадан йўналтирилган еди. Ҳимоячининг қўлини тортиб олишга уринишини кўряпмиз. Тўғри қарор – ўйинни давом еттириш.Шу тариқа, Суперлиганинг 14-туридаги ўйинларда ҳакамлар "Нефтчи" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Қизилқум" ўйинларида иккитадан, жами – тўртта хатога йўл қўйди.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0