"Узр сўрайман". Саудия Арабистони футбол федератсияси раҳбари ЖЧ сабабли истеъфога чиқди
Таҳририят
•
•
2
"Биз, мен ва директорлар кенгашидаги ҳамкасбларим Саудия футболини ривожлантириш учун барча имкониятларни ишга солдик ва мамлакатимиз ҳамда мухлисларимиз ишончини оқлашга интилдик. Бироқ, миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига чиқа олмагани — умумий мақсадларимизга мос келмайдиган натижадир. Мен бунинг учун тўлиқ масъулиятни ўз бўйнимга оламан ва терма жамоани янада муносиброқ мавқеда кўришни умид қилган барчадан узр сўрайман.Масъулият янги босқич учун имконият яратиб беришни талаб қилади, деган ишончдан келиб чиқиб, мен амалдаги муддатим якунига етгунга қадар фаолиятимни давом еттирмасликка қарор қилдим. Амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ, директорлар кенгашининг янги таркибини сайлаш жараёни бошланади.Мен ўз лавозимимни тарк етяпман, лекин Ватанимга хизмат қилишда ва Саудия спортининг ривожланиши ҳамда зафарларига ҳисса қўшадиган барча нарсани қўллаб-қувватлашда давом етаман. Ушбу йўлда бизни қўллаб-қувватлаган барчага, шунингдек, мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Агар умидларингизни оқлай олмаган бўлсак, узр сўрайман", — деб ёзди Ал-Мисхал ижтимоий тармоқларда.Еслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони терма жамоаси гуруҳ босқичида бор-йўғи икки очко жамғариб, ўз квартетида сўнгги ўринни егаллаган ҳолда турнирнинг плей-офф босқичига чиқа олмади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0