Fidbol.net

"Уйга 6 ой пул олиб кирмасангиз, оила қандай кун кўради? — "Бунёдкор" футболчиси "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг "ёрилди"

Таҳририят 4
"Uyga 6 oy pul olib kirmasangiz, oila qanday kun koʻradi? — "Bunyodkor" futbolchisi "Paxtakor" bilan oʻyindan soʻng "yorildi"
Турни Тошкент дербиси, яъни "Бунёдкор" — "Пахтакор" учрашуви бошлаб берди. Муросасиз кечган беллашувда омад "шерлар"га кулиб боқди (1:0). Ўйиндан сўнг "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев нима етишмаётгани, клубдаги ички вазият ва муаммолар ҳақида очиқчасига гапирди."Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман, ҳақиқатдан ҳам яхши жамоа. Ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, ёмон ўйнаганимиз йўқ. Ғалаба қозониб кетишимиз ҳам мумкин еди. Вазиятларимиз бўлди. Рақиб ўз имкониятидан фойдаланиб гол урди, биз еса йўқ.Мағлубиятга келадиган бўлсак, йигитларда барибир руҳий тушкунлик бор. 6 ойдан бери маош олаётганимиз йўқ. Йил бошидан бери пул олмадик. Футболчилар шунга қарамасдан меҳнат қилишяпти", — дейди Билолхон Тошмирзаев.— Клубдаги шароитлар, хусусан, "Насаф" билан ўйиндан олдин електр енергияси, енди еса сув йўқлиги айтилмоқда. Бундай шароитда жамоа қандай тайёргарлик кўряпти? — Базамизда 2 ойдан бери сув йўқ, буни ҳеч ким билмайди. 1-2 маротаба айтдик, ҳеч ким еътибор қаратмаганидан кейин қайта-қайта гапиравермайсизку.— Ҳозирги ҳолатда кейинги ўйиндан нима кутиш мумкин? Муаммолар ички муҳитга таъсир қилмаяптими?— Кейинги ўйинларда ғалаба учун курашамиз. Бу — футбол, биз шу соҳани танлаганмиз. Молиявий муаммолар ички муҳитга таъсир қилмаяпти. Лекин ҳамманинг оиласи бор. Уйга 6 ой пул олиб кирмасангиз, оила қандай кун кўради? Раҳбарият ҳамма шароитни кўриб турибди. Улар ҳам қўлидан келганини қилишяпти, кўрамиз, нима бўлар екан.Маълумот учун, "Бунёдкор" навбатдаги учрашувини 2 август куни меҳмонда "Қизилқум"га қарши ўтказади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг