УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федератсияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — Л’Еқуипе
Таҳририят
•
•
4
Бу ҳақда Л’Еқуипе нашри хабар бермоқда.УЕФА ва КОНКАКАФ президентлари Александер Чеферин ҳамда Виктор Монталяни ФИФА раҳбари Жанни Инфантинога хат юборишди. Унда ташкилот 2023–2026 йиллар тсиклини қарийб 6 млрд долларлик захира билан якунлаётгани — бу ФИФА тарихидаги енг йирик сумма екани кўрсатиб ўтилган. Шундан келиб чиқиб, раҳбарлар кейинги тсикл (2027–2030) давомида ҳар бир ассотсиатсияга камида 10 млн доллардан ажратишни адолатдан деб ҳисоблашмоқда, бу жами қарийб 2,1 млрд долларни ташкил етади.Хатда, шунингдек, Инфантинонинг бошқарув усулларига еътироз билдирилган. Бу ташаббус жаҳон футболидаги инқирознинг янги босқичига айланди — у жаҳон чемпионатини молиялаштиришга хусусий инвесторларни жалб қилиш лойиҳаси бекор қилинганидан кейин ҳам давом етмоқда. Лойиҳа келишувсиз ишга туширилган еди, аммо кенг танқидлар туфайли ундан воз кечилган.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0