УЕФА 2028 ва 2029 йиллардаги йеврокубоклар финаллари о‘тказиладиган стадионларни тасдиқлади
Таҳририят
•
•
5
УЕФА 2028 ва 2029 йилларда Йевропанинг асосий клуб мусобақалари финаллари о‘тказиладиган ареналарни тасдиқлади.
2028 йилги Чемпионлар лигаси финали Мюнхендаги «Алянс Арена»да бо‘либ о‘тади. Бир йилдан кейин еса ҳал қилувчи баҳс Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида ташкил етилади. Каталония стадиони 1999 йилдан буён илк бор Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилади. О‘ша йили «Манчестер Юнайтед» қо‘шимча вақтда урилган икки гол евазига «Бавария» устидан г‘алаба қозонган еди.
Мюнхендаги арена қисқа вақт ичида иккинчи марта Чемпионлар лигаси финалини қабул қилади. 2025 йил май ойида айнан шу стадионда «ПСЖ» «Интер»ни 5:0 ҳисобида маг‘луб етган.
Шунингдек, УЕФА қуйидаги йеврокубок финаллари о‘тказиладиган жойларни ҳам тасдиқлади:
- Чемпионлар лигаси: Мюнхен — 2028 йил, Барселона — 2029 йил;- Йевропа лигаси: Бухарест — 2028 йил, Белград — 2029 йил;- Конференсиялар лигаси: Турин — 2028 йил, Будапешт — 2029 йил;- УЕФА Суперкубоги: Амстердам — 2027 йил, Остона — 2028 йил;- Аёллар Чемпионлар лигаси: Лион — 2028 йил, Кардифф — 2029 йил.
Навбатдаги Чемпионлар лигаси финали 2027 йил июн ойида Мадриддаги «Метрополитано» стадионида о‘тказилади. Мазкур арена «Атлетико» клубининг уй стадиони ҳисобланади.
Манба: стадион.уз
Жамоалар
Изоҳлар 0