Fidbol.net

У-20 Осиё чемпионати: Хитой сари йўл бошланди

Таҳририят 3
U-20 Osiyo chempionati: Xitoy sari yoʻl boshlandi
Мусобақа ўтказиладиган сана 24 март – 10 апрелга белгиланган.Ушбу мусобақа учун қитъамизда саралаш баҳсларига старт берилди. Маълумот учун, 31 август – 6 сентябр оралиғида ўтказиладиган саралаш учрашувларида 31та жамоа (аслида 32та еди, лекин Филиппин қатнашмайдиган бўлди) 15та йўлланма учун кураш олиб боради.Саралаш форматиУ-20 Осиё чемпионати саралаш босқичида жамоалар рейтингдаги ҳолатига кўра, Саралаш босқичи ва Ривожланиш босқичига бўлинади. Саралаш босқичида 31 жамоа 8 гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ғолиблари ва 7та енг яхши иккинчи ўрин егалари мусобақанинг финал босқичга йўлланма олади. Ривожланиш босқичида еса қуйи рейтингли 12та жамоа 4тадан уч гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа 2029 йилги саралаш ўйинлари йўлланмасига ега бўлади.Гуруҳлар ва мезбонларБиз учун кўпроқ мусобақанинг бевосита саралаш босқичи муҳим бўлгани учун гуруҳлар ва мезбонларга тўхталиб ўтамиз.А гуруҳи - Жанубий Корея, Қирғизистон (мезбон), Ливан.Б гуруҳи - Ўзбекистон (мезбон), Сурия, Ҳиндистон, Бангладеш.C гуруҳи - Ерон, Ветнам (мезбон), КХДР, Фаластин.Д гуруҳи - Иордания, Тожикистон, Баҳрайн (мезбон), Афғонистон.Е гуруҳи - Саудия Арабистони, Қатар (мезбон), Уммон, Гонконг.Ф гуруҳи - Ироқ, Таиланд (мезбон), БАА, Туркманистон.Г гуруҳи - Япония, Яман, Камбоджа (мезбон), Кувайт.Ҳ гуруҳи - Австралия, Индонезия, Малайзия, Лаос (мезбон).Шундай қилиб саралаш ўйинларига 8та давлат мезбонлик қилмоқда: Қирғизистон, Ўзбекистон, Ветнам, Баҳрайн, Қатар, Таиланд, Камбоджа ва Лаос.1-тур натижалариЎзбекистон У-20 терма жамоаси кеча саралашдаги илк ўйинини Бангладешга қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу баҳсда Куанишбек Сайдалиев ва Қувончбек Абраев томонидан киритилган гол вакилларимизга илк уч очкони тақдим етди. Қуйида барча гуруҳларда қайд етилган натижаларни келтириб ўтамиз.Ливан - Жанубий Корея 2:3Сурия - Ҳиндистон 0:1Ўзбекистон - Бангладеш 2:0Ерон - Фаластин 2:1Ветнам - КХДР 0:3Иордания - Афғонистон 1:0Тожикистон - Баҳрайн 2:3Саудия Арабистони - Гонконг 2:0Қатар - Уммон 1:2Ироқ - Туркманистон 1:2Таиланд - БАА 1:0Япония - Қувайт 4:0Яман - Камбоджа 1:2Индонезия - Малайзия 0:0Австралия - Лаос 2:0Ўзбекистон У-20 қачон ўйнайди?Саралаш баҳсларида иштирок етаётган У-20 терма жамоамиз 2-турни 3 сентябр куни Ҳиндистон ҳамда 3-турни 6 сентябр куни Сурияга қарши ўтказади. Ҳар иккала баҳс соат 19:00га қўйилган бўлиб, "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу терма жамоага Жамолиддин Раҳматуллаев бош мураббийлик қилаётганидан хабарингиз бор.У-20 Осиё чемпионатида нечта жамоа қатнашади?Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан фарқли ўлароқ ушбу мусобақа ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 2027 йил Хитой мезбонлик қиладиган У-20 Осиё чемпионатида 16та жамоа қатнашади. Яна 15та жамоа номи айнан саралашдан сўнг маълум бўлади. Хитойдаги мусобақа ўз навбатида У-20 Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун ўйналади ҳамда ФИФА томонидан Осиёга 4та йўлланма берилган. Демак, ярим финалга чиққан жамоалар ўз навбатида ЖЧ иштирокчисига айланадилар.Хабарингиз бор, навбатдаги У-20 Жаҳон чемпионатига 2027 йил Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қилади. Бу дегани Ўзбекистон Осиё чемпионатига чиқиб қандай натижа кўрсатмасин, барибир мезбон сифатида кичик мундиалда ўйнайди. Лекин бизга маълум бўлишича, ЎФА раҳбарияти томонидан бу жамоа олдига Осиё чемпиони бўлиш вазифаси қўйилган. Жаҳон чемпионати келаси йилнинг куз ойларида бўлиб ўтиши яқинда маълум қилинди. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг