Fidbol.net

Тимур Кападзе: "Пеналти берилмаганини тушунмадим"

Таҳририят 18
Timur Kapadze: "Penalti berilmaganini tushunmadim"
"Ўйин жуда қизиқарли ва курашларга бой бўлди. Ҳар иккала жамоа ғалаба қозониш учун бор кучини сарфлади. Ҳужумда янада самаралироқ ҳаракат қилишимиз керак еди, имкониятлардан фойдалана олмадик. "Насаф" яхши ҳимоя қилди. Ўйлайманки, ғалабага биз яқинроқ едик. Биринчи бўлимда пеналти берилмаганини тушунмадим. Експертлар комиссиясининг хулосасини кутамиз. ВАР бош ҳакамни вазиятни қайта кўриш учун чақирди. Бор пеналти йўқ деб ҳисобланди. Иккинчи бўлимдаги вазиятни кўрмай қолдим. Биринчи бўлимда еса 100% пеналти еди. Рақиб спортчига хос бўлмаган ҳаракат орқали футболчининг либосидан тортиб йиқитди. Агар бу епизод пеналти бўлмаса, яна қайси вазиятда пеналти бериш керак, билмайман. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам майдонда борини берди" , - дея гап бошлади Тимур Кападзе.- Жгереная ўтган ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк етганидан сўнг "Бунёдкор" гол уриб кетган еди. Бугун уч марказий ҳимоячи билан майдонга тушишингиз Жгеренаянинг йўқлиги билан боғлиқми?- Рақиб "Насаф"лиги учун шундай услубни танладик. Улар кўп ҳолларда узун паслар орқали ўйнашмоқда. Шунинг учун ҳимояни янада мустаҳкамламоқчи едик. Комилов ва Чичинадзе анчадан бери ўйнамаётгани туфайли яхши спорт формасида емас. Ҳужумга чиққанимизда еса Адҳамзода олдинда ёрдам берди. Тўрт киши ҳимояда қолаверди.- "Навбаҳор" кўп вақт мобайнида тўпга егалик қилганига қарамай, якуний зарбалар етишмади. Шунингдек, Алекс Фернандесдан ташқари бошқа футболчилар узоқ масофадан зарба бермади...- Имкониятимиз даражасида кўпроқ зарба беришга ҳаракат қилдик. Алекс кўп тепди. Аслида қайтган тўпга егалик қиладиган футболчи топилмади. Кўпроқ тепганимизда янада кўпроқ имкониятларимиз бўларди. Ҳужум чизиғидаги ўйинчилар етишмаяпти. Ўринбоев жароҳат олган. Норчаев ва Ғиёсов тезроқ қайтса яхши бўларди. Ҳар бир футболчи бугун яхши ҳаракат қилди. Барчасини таҳлил қилиб чиқамиз.- "Навбаҳор" бугун яққол ҳужумчисиз ўйнади. Бунга сабаб ҳужумчиларнинг ҳолати яхши емаслигидами ёки бу ўйинга тайёрланган алоҳида режамидими?- Рақибнинг камчиликларини ўрганишга ҳаракат қилдик. "Насаф"да ҳам йўқотишлар бор. Барча клубларда йўқотишлар бор. Рақибнинг схемасидан келиб чиқиб режа туздик. Биринчи бўлимда кўп пасларда хатога йўл қўйдик. Сафар ўйинларимиз осон кечмаяпти. Йигитларда ҳам ҳаяжон сезилиб турди.- Суперлига танаффусга чиқди. Енди навбат Ўзбекистон Кубоги баҳсларига. Кубокдаги режалар билан ўртоқлашсангиз?- Гуруҳимиз маълум. Тайёргарлик кўрамиз. Ротатсия қилиш ва йигитларга имконият берамиз. Апрел ойи оғир ўтди. Ўйинлар кўп еди. Биз ойни бир текисда ўтказа олмадик. Бунинг сабаблари бор, албатта. Ушбу танаффусдан унумли фойдаланамиз. Биринчи давра тугаб, кейин танаффус бўлганида ундан ҳам яхшироқ бўларди. Лекин олдинда мундиал бор, барчамиз кутган Жаҳон чемпионати. Шу сабаб бироз ўзгариш бўлди. Ҳеч қандай муаммо йўқ.- Ёзги трансферлар ойнасида "Навбаҳор" янги футболчиларни харид қиладими?- Ҳозирги таътил вақтидаёқ трансфер ойнаси очилганида зўр бўларди. Янги футболчилар жамоага тезроқ қўшилиш имкониятига ега бўларди. Адашмасам, трансферлар ойнаси июл ойида очилади. Қараймиз, кучайтиришимиз керак бўлган позитсиялар бор.- Норчаев ва Ғиёсов қачон сафга қайтади?- Кутяпмиз. Норчаев секин-асталик билан жамоавий машғулотларга қўшилди. Ўринбоев ҳали тиклангани йўқ. Ғиёсов индивидуал тарзда машғулот олиб боряпти. Танаффус давомида улар майдонга қайтади деган умиддаман.- Умар Адҳамзода бугун ҳужумга берилиб, айрим вазиятларда ҳимояга қайтишга бироз кеч қолди. Ўзингиз ҳам унга бир вазиятга ортга қайтишни кўрсатма бердингиз...- Режамиз шу еди. Беш нафар ҳимоячи билан ўйнадик, ҳужумда вақтимиз тўртта ҳимоячи билан ортда қолдик. Яхши епизодлар бўлди. Биринчи бўлимда ўйинга киришиб кетишга бироз қийналдик. Айрим вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилсак бўларди.- "Навбаҳор"да кўплаб стандарт вазиятлар бўлди, айниқса бурчак зарбалари. Менинг фикримча, "Навбаҳор" бугун стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишда анча оқсади...- Имкониятларимиз бўлди. Тўп ҳимоячиларимизга қадар етиб борди. 2-3 бурчак зарбамиз хавфли тус олди. Вазиятлардан яхшироқ фойдаланишимиз ҳам мумкин еди.

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг