"Тезкор студия": Шомуродов "Фенербахче" билан келиша олмаяпти, Мбаппе Мессидан илҳом оляпти
Таҳририят
•
•
4
Кўрсатувнинг навбатдаги ефирида експертлар Камолиддин Алимов, Толибжон Қосимов ва Миркомил Мусаев Франтсия — Марокаш учрашуви, Килиан Мбаппенинг феноменал рекорди ҳамда ўзбекистонлик мухлислар учун енг шов-шувли трансфер янгиликларини таҳлил қилишди.Марокашнинг мағлубиятига нима сабаб бўлди: Чарчоқми ёки рақибнинг кучи?Толибжон Қосимов: — Марокаш терма жамоаси бу сафар кўпчилик кутгандек мазмунли ўйин кўрсата олмади. Менимча, бунинг бош сабаби — оддий чарчоқ. Бош мураббий ҳам ўйиндан олдин айрим футболчиларнинг баҳсга жисмонан тайёр емаслигини таъкидлаганди. Марокашликлар аввалги учрашувларда жуда катта куч сарфлаб, кучли рақибларга қарши юқори темпда ҳаракат қилишганди. Мана шундай қисқа ва йирик мусобақаларда кучни тўғри тақсимлаш қанчалик муҳимлигини Марокаш мисолида яққот кўрдик.Аслида жамоанинг ишончсиз ўйинидан дарак берувчи илк сигнал Канада билан баҳсдаёқ кўзга ташланганди. Ўшанда марокашликлар биринчи бўлимда рақиб дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олишмаган, Канада тўлиқ устунлик қилганди. Тўғри, иккинчи бўлимда ўйинни кескин ўзгартиришганди, аммо Франтсияга қарши бундай тактика ўтмади. Дарвозабон Яссин Буну бир нечта сейвлар ижро етди, ҳатто пеналтини қайтарди, аммо асосий ҳужумчи Сайбарининг йўқлиги ва рақибнинг ҳаддан ташқари кучлилиги ўз сўзини айтди. Бугунги Франтсияни тўхтатиб қоладиган куч бормикан ўзи?Миркомил Мусаев: — Франтсиянинг кучи бошқа жамоалар фонида янада яққолроқ кўзга ташланмоқда. Улар мусобақа бошидан буён захира кучларини жуда оқилона тежаб ишлатишди. Марокаш еса худди ўйиндан олдин таслим бўлиб қолгандек таассурот қолдирди. Биринчи бўлимда фақат ҳимояланган Марокашни кўрдик. Улар худди Канада билан ўйиндаги каби биринчи бўлимда еҳтиёткорлик қилиб, иккинчи бўлимда вазиятга қараб ўзгариш киритмоқчи бўлишди. Бироқ Франтсия учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ назоратни ўз қўлига олди. Еътиборлиси, биз бу баҳсда гуруҳ босқичидаги жанговар Марокашни кўрмадик. Агар Буну қутқарма органида, ҳисоб янада йирик бўлиши мумкин еди. Улар худди пеналтилар сериясини кўзлаб, қарши ҳужумга таянгандек ҳаракат қилишди.Иштаҳа овқат пайтида келади, деганларидек, Франтсия ўз ўйин тизимини мукаммал даражага олиб чиқди. Бошқа томондан, Мессининг мундиалдаги ёрқин ўйини Мбаппени ҳам руҳлантириб юборди, у майдонда икки ҳисса куч билан ҳаракат қилмоқда.Мбаппе — Пеленинг йўлиданТолибжон Қосимов: — Ушбу Жаҳон чемпионати ҳақиқий маънода Мбаппенинг турнирига айланмоқда. У бир марта чемпион бўлди, ўтган мундиалда финалгача борди, мана енди яна чўққи сари одимлаяпти. Вақтида афсонавий Пеле Жаҳон чемпионатларида қандай доминантлик қилган бўлса, Мбаппе ҳам ҳозир шундай даражада. У навбатдаги рекордни расмийлаштирди: кетма-кет иккита мундиалда "гол+пас" тизимида 10 дан ортиқ очко жамғарган тарихдаги ягона футболчига айланди. Олдинда уни яна иккита муҳим ўйин кутиб турибди.Камолиддин Алимов: — Франтсия терма жамоасида авлодлар алмашинуви шу қадар текис ва оғриқларсиз кетяптики, бу жараён умуман сезилмаяпти. Аксинча, улар ҳар бир Жаҳон чемпионатида фақат кучайиб бораётгандек таассурот қолдирмоқда.🚨 ЕКСКЛЮЗИВ: Елдор Шомуродов Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин!Кўрсатув якунида студия меҳмонлари ўзбекистонлик футбол мухлислари учун кутилмаган ексклюзив инсайдни бўлишишди.Толибжон Қосимов: — Ҳамюртимиз Елдор Шомуродовга Туркиянинг "Фенербахче" клуби жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган еди. Бизга етиб келган сўнгги маълумотларга кўра, Елдор "Фенербахче" раҳбарияти билан молиявий шартларни келиша олмаган ва катта еҳтимол билан бу трансфер амалга ошмайди.Ҳозирда Шомуродовда бошқа жиддий вариантлар пайдо бўлган. Терма жамоамиз сардори фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом еттириши мумкин. Саудия клубларидан футболчимизга расмий ва молиявий жиҳатдан жуда манфаатли таклифлар бор. Вазиятлар ривожини кузатишда давом етамиз.Толибжон Қосимов: — Жаҳонгир Ўрозовни "Боруссия М"га ўтмаслигини айтган едик. Лекин унинг агентини маълум қилинишича, Ўрозовга Германия визаси тайёрланяпти екан. Балки тез орада янгилик бўлиши мумкин. Ҳомийларимиз: CАУ, “ИнфинБанк”, “АКФА”, “Уcелл”, “ТТ ЛЛC”, “Блаcк Cофее”, “ОфоТоур”
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0