ТЕАМталк АПЛнинг аутсайдер клуби Икардини ўз сафига қўшиб олмоқчи еканини маълум қилди
Таҳририят
•
•
2
Бу ҳақда ТЕАМталк хабар бермоқда.Манбанинг хабарига кўра, "шпорлар" устози Роберто Де Дзерби захирани кучайтириш учун ҳужумчи номзодини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, Англия клуби раҳбарияти футболчи илгари ҳеч қачон ўйнамаган Англия чемпионатига мослаша олмаслигини таъкидлаб, ушбу трансферга қарши чиқмоқда."Тоттенхем" бешта тур якунларига кўра АПЛ турнир жадвалининг енг охирги, 20-поғонасида жойлашган. Жамоа бирор марта ҳам ғалаба қозонгани йўқ ва ўз ҳисобида икки очкога ега.33 ёшли аргентиналик ўйинчи Истанбул жамоасини тарк етганидан сўнг еркин агент мақомида бўлиб турибди. Икарди 2023 йилдан бери "Галатасарай" шарафини ҳимоя қилиб келаётган еди, бу вақт ичида у тўрт марта Туркия чемпионатида зафар кучди, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Илгари форвард клуб даражасида Италиянинг "Сампдория" ва "Интер", шунингдек, Франтсиянинг ПСЖ жамоаларида тўп сурган.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0