Тарихда илк бор ЖЧ ғолибларига чемпионлик узуклари топширилади
Таҳририят
•
•
7
Бу ҳақда Халқаро футбол федератсияси (ФИФА) матбуот хизмати маълум қилди.ФИФА шафелигидаги турнирлар тарихида илк бор чемпионлик узуклари топширилади. Ушбу анъана Америка спорт лигаларига (НБА, НФЛ) хос бўлиб, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётгани сабабли жорий етилмоқда.Ҳар бир узук чекланган миқдорда турнир ўтказилаётган йилга рамзий ишора сифатида атиги 2026 дона индивидуал рақам билан ишлаб чиқарилади. Улардан 30 таси ғолиб жамоа футболчилари ва мураббийларига топширилади, қолган 1996 таси еса ФИФАнинг расмий литсензияланган маҳсулоти сифатида бутун дунё бўйлаб сотувга чиқарилади.Узукнинг бир томонида футбол бўйича Жаҳон чемпионати кубоги, иккинчи томонида еса ғолиб жамоанинг логотипи акс еттирилади. Ҳар бир узук рақамланади, егасининг бармоқ ўлчамига мосланади ва ҳақиқийлик сертификати билан таъминланади.Финал учрашуви якунланиши билан ғолиб жамоа сардори ва бош мураббийига тақдирлаш маросими учун вақтинчалик узуклар топширилади. Шундан сўнг барча 30 та чемпионлик узуги индивидуал буюртма асосида тайёрланади ва тайёр бўлиши билан расмий топшириш маросими ўтказилади.Еслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида Испания ва Аргентина терма жамоалари ўзаро тўқнашади. Учрашув 20 июлга ўтар кечаси Ню-Жерсидаги аренада бўлиб ўтади.
Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Изоҳлар 0