Танташев "Динамо" – "Пахтакор" учрашувида хатога йўл қўйдими? Суперлига 19-туридаги ҳакамлик таҳлили
Таҳририят
•
•
3
❌ "Нефтчи" – "Сўғдиёна"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ"Нефтчи" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда, дарвозабонга яқин ва тўпнинг ҳаракатланиш йўналишида турган еди. Ушбу ҳолатда у епизодга очиқ-ойдин таъсир ўтказиб, дарвозабонга халақит берган, деб ҳисоблаймиз. Бизнингча, тўғри қарор – ўйиндан ташқари ҳолат қайд етилиб, голнинг бекор қилинишидир.✅ "Нефтчи" – "Сўғдиёна"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ"Сўғдиёна" ўйинчиси подкат емас, балки ҳаддан ташқари куч ишлатган ҳолда сакрашни амалга оширмоқда ва бунда рақибининг болдир мушаги қисмига бутсасининг тишлари билан юқоридан зарба бермоқда. Тўғри қарор – қўпол қоидабузарлик учун қизил карточка.✅ "Нефтчи" – "Сўғдиёна"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИМавжуд ракурслардан келиб чиқиб, "Нефтчи" ҳужумчиси тўпга қўли билан тегмаган ва гол тўғри ҳисобга олинган деб ҳисоблаймиз. Ҳакам хато қилганлигини исботловчи яққол далиллар йўқ.✅ "Қўқон-1912" – "Бухоро"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИВАР билан ҳамфикрмиз. "Бухоро" ҳимоячиси қўли билан қасддан ҳаракат қилиб, рақибининг юзига зарба берган. Тўғри қарор – пеналти ва қўпол ўйин учун сариқ карточка.✅ "Қўқон-1912" – "Бухоро"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИМайдондаги ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаймиз. "Бухоро" ўйинчиси позитсияни бой берган ва рақибини футболкасидан тортиб ушлаб қолган. Қоидабузарлик содир етилган вақтда, қисқа вақт ичида тўп "Қўқон-1912" ўйинчисида бўлиши аниқ еди. Тўп чизиғи ортида фақат бир нафар "Бухоро" футболчиси ва дарвозабон қолганди, бу еса мазкур ҳужумни хавфли деб ҳисоблашимизга асос бўлади. Хавфли ҳужумни барбод қилганлиги учун сариқ карточка.✅ "Андижон" – "Хоразм"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИБизнинг фикримизча, "Хоразм" дарвозабони биринчи бўлиб тўпга ўйнаган, шундан сўнг тўқнашув содир бўлган. Биз учун бу аниқ пеналти емас, ҳакам ҳужумда қоида бузилганлигини тўғри қайд етган.✅ "Динамо" – "Пахтакор"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИҚизиқарли вазият, бироқ ҳакам уни тўғри баҳолади. Тўп майдонни тарк етган ва биринчиси олиб ташланмагунча, бошқа тўпни ўйинга киритмаслик керак еди, зеро у ўйинчига ("Пахтакор" дарвозабонига) халақит бераётганди. Бу ерда нафақат қоидалар, балки "ўйин руҳияти" ҳам ўз кучига ега. Адолат бузилгани учун футбол бундай голларга мутлақо қарши.✅ "Динамо" – "Пахтакор"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИ"Пахтакор" дарвозабони рақиб билан тўқнашиб кетишидан олдин ҳакам такрорий лавҳани кўриш орқали ҳужумчининг қўл билан ўйнаганини аниқлади ва шундан сўнг ҳимояланаётган жамоа фойдасига жарима тўпини белгилаб, мутлақо адолатли қарор чиқарди.✅ "Сурхон" – ОКМКБАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИҲакам мураккаб вазиятда жуда яхши қарор қабул қилди. Биринчидан, оёққа берилган зарбани кўрди ва иккинчидан, қоидабузарлик содир етилган жойни тўғри аниқлади. Бизнинг фикримизча, тўғри қарор – рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилганлиги учун "Сурхон" ҳимоячисига қизил карточка ва қоидабузарлик жарима майдончаси ташқарисида бўлганлиги сабабли жарима тўпи белгилаш.✅ "Локомотив" – "Бунёдкор"БАҲСЛИ ВАЗИЯТ ВИДЕОСИАгар "Локомотив" ҳимоячиси қўли билан қўшимча ҳаракат қилмаганида еди, муваффақиятли блокдан сўнг ҳакам пеналти белгиламаган бўларди. Аммо тўп томон қўл билан қилинган ҳаракатни алоҳида епизод сифатида баҳолаймиз ва ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаймиз – пеналти.Шу тариқа, Суперлиганинг 19-тури доирасидаги учрашувларда ҳакамлар фақат битта қўпол хатога йўл қўйишган.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0