Fidbol.net

Суперлигада мураббийлар "рокировкаси": танаффусдаги кутилган ва кутилмаган тайинловлар

Таҳририят 15
Superligada murabbiylar "rokirovkasi": tanaffusdagi kutilgan va kutilmagan tayinlovlar
Бир қатор жамоалар раҳбарияти иккинчи давра олдидан янги мутахассисларга ишонч билдиришга қарор қилди.Қуйида танаффус вақтида мураббийлар штабида юз берган асосий ўзгаришлар ва янги тайинловлар билан танишинг:🔄 Бош мураббийлар ротатсияси ва янги тайинловлар"Машъал": Муборакликлар танаффусда бош мураббийни бутунлай алмаштиришга қарор қилишди. Жамоага тажрибали мутахассис Сергей Лушчан бош мураббий етиб тайинланди. Унга аввалги жамоаларидаги доимги ҳамроҳи Муҳиддин Ортиқов яқиндан ёрдам беради."Қизилқум": Навоийликлар ротатсияга қўл уриб, таниш чеҳрани ортга қайтаришди. Жамшид Саидов яна "Қизилқум" бош мураббийи сифатида иш бошлади. Унинг штабига жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис сифатида собиқ футболчи Акмал Шораҳмедов жалб етилди.🛠 Мураббийлар штабига келиб қўшилган мутахассислар"Пахтакор": Тошкентликлар мураббийлар штабини хорижлик мутахассис билан мустаҳкамлади. Камолиддин Тожиев штабига сербиялик мураббий Бранислав Радулович келиб қўшилди."Нефтчи": Фарғоналиклар таркибда ва штабда баъзи ўзгаришларни амалга оширди. Клуб Факундо Стик, Юрген Гёде билан хайрлашган бўлса, унинг ўрнига аргентиналик мутахассис Хуан Круз Жил таклиф етилди."Сўғдиёна": Жиззахликлар устози Улуғбек Бакаев штаби икки нафар россиялик мутахассис билан бойиди. Жамоага Артём Горлов ҳамда дарвозабонлар билан ишлаш бўйича Павел Поликарпов таклиф етилди."Сурхон": Мавсумни "Қўқон-1912" жамоасида Андрей Шипилов штабида бошлаган Анатолий Курлаев фаолиятини Термизда давом еттирадиган бўлди. У енди "Сурхон"да Анвар Ғофуровга кўмаклашади.Жамоалардаги бу каби мураббийлик ротатсиялари ва хорижлик ҳамда маҳаллий тажрибали мутахассисларнинг келиши чемпионатдаги рақобатни янада қизитши шубҳасиз. Янгиланган штаблар ўз клублари олдига қўйилган вазифаларни қай даражада бажаришини еса майдондаги ўйинлар кўрсатади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг