Fidbol.net

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Бухоро" билан жанговар дурангга имзо чекди

Таҳририят 7
Superliga. "Paxtakor" oʻz maydonida "Buxoro" bilan jangovar durangga imzo chekdi
Суперлига16-тур“Пахтакор” – “Бухоро” 2:2Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 20:00Бош ҳакам: Ғайрат ЖўраевЁрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим НехочинЗахира ҳаками: Шоҳинур БойматовВАР: Жасур МухторовАВАР: Тимур ГайнуллинНазоратчи: Бобур ҲайдаровКомиссар: Қудрат МадраимовГоллар: 1:0 – 17, Дилшод Саитов; 2:0 – 28, Стефан Чинеду; 2:1 – 75, Владимир Родич (Кирилл Тодоров); 2:2 – 83, Санжар Қувватов (автогол).“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Дилшод Саитов, 10.Акмал Мозговой, 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Башар Ресан (50.Фламарион, 86), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Шерзод Насруллаев, 90.Стефан Чинеду (11.Ҳожимат Еркинов, 69).Захира: 12.Владимир Назаров, 9.Иброҳим Ибрагимов, 14.Рустам Турдимуродов, 20.Дилшод Абдуллаев, 29.Айман Ҳуссайн, 44.Диёр Ерманов, 77.Ойбек Бозоров."Бухоро": 12.Умиджон Ҳамроев, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (8.Анваржон Жўраев, 69), 11.Тимур Мамасидиқов (77.Асилбек Қайюмов, 74), 17.Жавоҳир Рўзиев (22.Асадбек Жўрабоев, 46 (9.Ника Качарава, 56), 25.Шерзод Есанов, 27.Муҳаммад Юлдашев (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 46), 30.Боян Младович, 42.Кирилл Тодоров, 78.Владимир Родич.Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 5.Сардор Қулматов, 14.Исломбек Баратов, 88.Доминик Бегич.Огоҳлантиришлар: Равшан Хайруллаев (42), Ника Качарава (64), Кирилл Тодоров (66)🏁 90+5’ – Учрашув якунланди! "Пахтакор" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги драматик ва шиддатли кечган баҳсда жанговор дуранг қайд етилди – 2:2.90+3’ – "Пахтакор" жарима майдончаси ёнидан стандарт вақтида кутилмаган юриш қилди: Акмал Мозговой дарвозага зарба йўллаш ўрнига тўпни жарима майдони ичидаги Фламарионга узатди. Унинг шеригига оширган пасини "Бухоро" ҳимоячиси Хуршидбек Мухторов бартараф етди. Мезбонлар фойдасига бурчак зарбаси.⏱ 90’ – Иккинчи бўлимнинг асосий вақти тугади. Бош ҳакам учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берди.86’ – "Пахтакор" таркибида ўзгариш: Башар Ресан ўрнига Фламарион майдонга тушди.⚽ 83’ – ГОЛ! "Бухоро" мувозанатни тиклади! Бурчак тўпи ўйинга киритилгач, Владимир Родичнинг узатмасидан сўнг Шерзод Есанов кетма-кет икки бор зарба йўллади. Санжар Қувватов бу зарбаларни маҳорат билан қайтарди, аммо тўпни жарима майдончасидан чиқариб юборишга уринган Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг ҳаракатидан сўнг тўп яна Санжар Қувватовга тегиб, дарвоза тўридан жой олди – 2:2.⚡ 79’ – Хавфли вазият! "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговойнинг жарима зарбасидан йўллаган кучли зарбасини "Бухоро" дарвозабони Умиджон Ҳамроев қайтариб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.⚽ 75’ – ГОЛ! "Бухоро" ҳисобни қисқартирмоқда! Владимир Родич жарима майдончаси ёнидан ўнг оёғининг ташқи томони билан олис бурчакни аниқ нишонга олди – 2:1!74’ – "Бухоро" таркибида навбатдаги ўзгариш: Тимур Мамасидиқов ўрнига Асилбек Қайюмов майдонга тушди.69’ – Майдонда бир йўла иккала жамоа таркибида ўзгаришлар амалга оширилди:"Пахтакор"да Стефан Чинеду ўрнига Ҳожимат Еркинов майдонга тушди."Бухоро" таркибида еса Шаҳзодбек Убайдуллаев ўрнини Анваржон Жўраевга бўшатиб берди.🟨 66’ – "Бухоро" ҳимоячиси Кирилл Тодоров "Пахтакор" ҳужумчиси Стефан Чинедунинг олдинга ўтиб кетишига йўл қўймагани ва уни тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка олди.🟨 64’ – "Бухоро" ҳужумчиси Ника Качарава қўпол ўйини учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.56’ – "Бухоро" таркибида яна бир ўзгариш амалга оширилди: Асадбек Жўрабоев ўрнига Ника Качарава майдонга тушди.54’ – "Пахтакор"дан хавфли ҳужум! Башар Ресан жарима майдончаси ичидан зарба йўллади, бироқ меҳмонлар ҳимоячиси тўпни блок қилишга еришди.51’ – "Бухоро"дан хавфли вазият! Шаҳбоз Жўрабеков олис масофадан кучли зарба йўллади – тўп дарвоза устунининг ёнидан ўтиб кетди.47’ – "Бухоро" аъзоси Шаҳбоз Жўрабеков оёғининг ён тарафи билан дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ зарба кучсиз чиқди ва "Пахтакор" дарвозабони Павел Павлюченко тўпни қийинчиликсиз егаллаб олди.▶️ 46’ – Иккинчи бўлим бошланди."Бухоро" таркибида танаффусда иккита ўзгариш амалга оширилди: Жавоҳир Рўзиев ўрнига Асадбек Жўрабоев, Муҳаммад Юлдашев ўрнига еса Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушди.⏸ 45+2’ – Биринчи бўлим якунланди.Жамоалар танаффусга йўл олишмоқда. Дастлабки 45 дақиқаликда майдон егалари тўлиқ устунлик қилишди ва Дилшод Саитов ҳамда Стефан Чинедунинг голлари евазига ишончли ҳисобда олдинда боришмоқда: "Пахтакор" – "Бухоро" – 2:0.⏱ 45’ – Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.44’ – "Пахтакор"дан хавфли вазият! Тезкор ҳужум давомида Достонбек Ҳамдамов чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни узатди. Акмал Мозговой томонидан йўлланган зарбани "Бухоро" дарвозабони Умиджон Ҳамроев катта қийинчилик билан қайтариб юборди.🟨 42’ – "Бухоро" аъзоси Равшан Хайруллаев юқори тезликда ҳаракатланиб, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриевга нисбатан шиддатли подкат ишлатиб, уни йиқитгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.41’ – "Пахтакор"нинг навбатдаги комбинатсион ҳужуми. Жарима майдончаси ичида Сардор Собирхўжаев йўллаган зарба ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.38’ – "Пахтакор"дан тезкор қарши ҳужум. Стефан Чинеду бошлаган ҳужумни Башар Ресан давом еттирди ва жарима майдончаси ичига яна Стефан Чинеду томон пас оширди. "Бухоро" ҳимоячиси хавфни бартараф етиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.⚽ 28’ – ГОЛ! "Пахтакор" фарқни оширди! Дилшод Саитовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини қайтаришда "Бухоро" дарвозабони Умиджон Ҳамроев қўпол хатога йўл қўйди. Дарвозабондан қайтган тўпни Стефан Чинеду қийинчиликсиз бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди – 2:0.24’ – "Бухоро"дан хавфли вазият! Муҳаммад Юлдашев чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ошириб берди. Владимир Родич бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.⚽ 17’ – ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобни очди! Чап қанотдан жарима майдончасига оширилган тўпни Боян Младович бош билан қайтариб юборди. Жарима майдончасининг ўнг томонида турган Дилшод Саитов қайтган тўпга тўхтатмасдан зарба йўллаб, уни дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ жойлади – 1:0.15’ – Акмал Мозговой олис масофадан кучли бўлмаган зарба йўллади. "Бухоро" дарвозабони Умиджон Ҳамроев тўпни қийинчиликсиз егаллаб олди.11’ – "Пахтакор"дан хавфли вазият! Шерзод Насруллаев чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ошириб берди, аммо Достонбек Ҳамдамов зарба беришда тўпга оёғини аниқ қўя олмади.8’ – "Бухоро"нинг ҳужуми пайтида жамоа аъзоси Тимур Мамасидиқовни олдинга бошлаб берди, аммо футболчи тўпга ета олмади. "Пахтакор" дарвозабони Санжар Қувватов ўз вақтида олдинга чиқиб, тўпни егаллаб олди.3’ – "Пахтакор" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига ега бўлди. Башар Ресаннинг жарима майдончаси ичига оширган тўпига Заид Таҳсин ташланди, аммо унинг оёғи тўпга етмай қолди. Хавфли вазиятда тўп ҳеч кимга тегмасдан дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.⏱️ 1’ – Учрашувга стар берилди. Ўйинни "Пахтакор" футболчилари майдон марказидан бошлаб беришди.🏟️ Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Пахтакор" жамоаси тўқ бинафшаранг, "Бухоро" еса оқ рангли либосларда ҳаракат қилади. Манба: чампионат.асиа
Ўйин ҳақида

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг