Fidbol.net

Суперлига. "Машъал" Лушчан қўл остида мавсумдаги илк ғалабасига еришди

Таҳририят 2
Superliga. "Mash'al" Lushchan qoʻl ostida mavsumdagi ilk gʻalabasiga erishdi
Суперлига12-тур“Машъал” – “Қўқон-1912” 1:0 Ғузор. “Марказий” стадиони. 20:00Гол: Ергаш Исмоилов (Ҳумоюн Муртозаев) 62’ Бош ҳакам: Достон РаҳмоновЁрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур ЙЎлдошев, Сардор УмирзоқовЗахира ҳаками: Алишер РахимкуловВАР: Акобирхўжа ШукуруллаевАВАР: Авазбек АбдуллаевНазоратчи: Тимур ГалеевКомиссар: Диёр Хотамқулов“Машъал”: 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафарбек Акрамов, 4.Страхиня Бошняк, 8.Сардор Абдураимов (99.Бобир Асқаров, 74), 9.Иброҳим Ғанихонов (17.Анвар Муродов, 78), 10.Ҳумоюн Муртозаев (7.Влатко Стояновски, 88), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 18.Илҳомжон Абдиғаниев (22.Нуржаҳон Музаффаров, 88), 19.Тохир Тўхтасинов, 28.Ергаш Исмоилов (40.Руҳиддин Холматов, 88), 37.Шерзод Файзиев.Захира: 73.Владислав Русанов, 34.Шаҳбоз Жўраев, 45.Суҳробжон Пармонқулов, 94.Фарруҳ Иброҳимов.“Қўқон-1912”: 13.Раҳимжон Давронов, 5.Жасурбек Еқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов (69.Егор Кондратюк, 75), 8.Шота Гвазава, 10.Шоҳруҳ Гадоев, 19.Шаҳзод Акрамов, 21.Ғуломҳайдар Гулямов (17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 68), 22.Тома Табатадзе, 44.Андро Гиоргадзе, 99.Муҳаммаданас Ҳасанов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 68).Захира: 1.Рустам Нортожиев, 4.Аслиддин Тоштемиров, 14.Иброҳим ЙЎлдошев, 15.Зафар Ҳакимов, 18.Муҳриддин Пазилдинов, 70.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.Огоҳлантиришлар: Муҳаммадали Алиқулов (45+3), Страхиня Бошняк (85).УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди. 89. “Қўқон-1912”да ўзгариш: Гадоев ўрнига Маҳмудҳожиев туширилди. 88. “Машъал”да 3 та ўзгариш: Абдиғаниев ўрнига Музаффаров, Муртозаев ўрнига Стояновски, Исмоилов ўрнига Холматов баҳсни давом еттиради. 86. Ууууух! Кондратюк яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Даҳшат! 85. Страхиня Бошняк Кондратюкка нисбатан ишлатилган яққол фол учун огоҳлантирилди. 81. Зарбааа! Ҳусановнинг зарбасини Тўхтабоев бартараф етди. 79. Ууух! Алиқуловнинг бош билан берган хавфли зарбасига аниқлик етишмади. 78. “Машъал”да алмаштириш: Ғанихонов ўрнига Муродов туширилди. 77. Иброҳим Ғанихоновга майдоннинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 75. “Қўқон-1912”да ўзгариш: Сидиқов ўрнига Кондратюк баҳсга қўшилди. 74. “Машъал”да алмаштириш: Абдураимов ўрнига Асқаров майдонга тушди. 72. Салимовнинг пасидан сўнг мезбонлар ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди. 68. “Қўқон-1912”да 2 та ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Ҳусанов, Гулямов ўрнига Соҳибжонов туширилди.67. Шота Гвазава Акрамов томон ҳаволатиб пас узатди, бироқ тўп майдондан чиқиб кетди.65. ВАР гол урилган ҳолатни ўрганиб чиқди. Ҳаммаси жойида. 62. ГОЛ! Муртозаевнинг пасидан сўнг Ергаш Исмоилов ерлатиб зарба йўллади ва ҳисобни очди — 1:0!61. Зарбааа! Табатадзе Гадоевнинг пасидан сўнг ерлатиб зарба берди, жуда хавфли, аммо ноаниқ. 58. Шоҳруҳ Гадоевнинг қанотдан ҳаволатиб амалга оширган узатмаси анча кучли чиқиб қолди. 53. Салимов ҳужумда Исмоиловга нисбатан қоидани бузди. 50. Алишер Салимовнинг узун пасидан Тўхтабоев тўпга ега чиқди. 46. Иккинчи тайм бошланди! Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади — 0:0. Танаффус! 45+4. Достонбек Тўхтабоев тўпни шерикларига отиб бериш чоғида рақиб футболчилари томонидан қаршиликка учради.45+3. Муҳаммадали Алиқулов Шаҳзод Акрамовга нисбатан фол ишлатди ва огоҳлантирилди. 45. Биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшилди. 44. Табатадзе жарима майдончаси ичида ҳимоячи билан курашиб йиқилди. Вазият ВАР томонидан ўрганилди ва қоида бузиш йўқлиги қайд етилди. 42. Тўп назорати 33 га 67%: “Қўқон-1912” фойдасига. 40. Зарба! Шаҳзод Акрамовнинг қанотдан тепган зарбасидан кейин тўп ноаниқ кўриниш олди. 39. Абдураимов қоидани бузиш евазига Гулямовдан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди, ҳакам ўйинни тўхтатди. 36. Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда, аммо ҳозирча бу самара келтирганича йўқ. 34. Зафарбек Акрамовнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 32. Салқинланиш вақти еълон қилинди. Трибунада Рўзиқул Бердиев кўриниш берди. 31. Табатадзе тўпни қабул қилиб олганида офсайд қайд етилди, ҳужумчининг ўзи бу фикрга қўшилмаяпти. 28. Зарбаа! Аркамовнинг пасидан сўнг Табатадзе зарба берди, Тўхтабоев қайтарди! 26. Зарбааа! Табатадзенинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 22. Салимовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Достонбек Тўхтабоев илиб олди. 18. Енди биринчи бўлимга анча-мунча вақт қўшиб берилса керак. 16. Електр тикланди, баҳс давом етади. 9. Ғузорда чироқ ўчиб қолгани туфайли ўйин тўхтаб қолди…6. Давроновнинг еркин зарбасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк етди. 3. Қўқонликлар тўпга егалик қилган ҳолда ўйин назоратини қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда. 1. Учрашув бошланди! Манба: чампионат.асиа
Жамоалар
Ўйин ҳақида

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг