Суперлига. "Локомотив" ўз майдонида голи инобатга олинмаган "Динамо"ни мағлуб етди
Таҳририят
•
•
6
Суперлига16-тур“Локомотив” – “Динамо” 2:1Тошкент. "Локомотив" стадиони. 19:30Бош ҳакам: Найим ҚосимовЁрдамчи ҳакамлар: Фарход Усмонов, Елнур ДониёровЗахира ҳаками: Алишер АбдувоҳидовВАР: Ғайрат ЖўраевАВАР: Максим НехочинНазоратчи: Бахтиёр НамозовКомиссар: Шерзод РажабовГоллар: 0:1 – 7, Жалолиддин Жумабоев (Тигран Аванесян); 1:1 – 29, Диёржон Туропов (Суҳроб Нуруллоев); 2:1 – 34, Темурхўжа Абдухолиқов (Суҳроб Нуруллоев)"Локомотив": 12.Никита Шевченко, 9.Суҳроб Нуруллоев (8.Билол Туплиев, 71), 10.Шодиёр Шодибоев (7.Қувончбек Абраев, 72), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Александр Шушняр (26.Абдуллоҳ ЙЎлдошев, 60), 17.Сардор Мирзаев (14.Николай Иванов, 80), 18.Александр Кучеренко, 23.Диёржон Туропов (70.Муҳаммадали Реимов, 71), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 45.Ёван Нишич.Захира: 16.Данил Бакланов, 22.Суннатилла Поёнов, 61.Нурлан Ибраимов, 99.Жасур Яхшибоев."Динамо": 1.Едем Неманов, 3.Михаил Штефан, 7.Санжар Қодирқулов, 15.Расул ЙЎлдошев (21.Жаҳонгир Абдусаломов, 72), 19.Тигран Аванесян, 20.Жалолиддин Жумабоев, 25.Ойбек Ўрмонжонов (4.Нурилло Тўхтасинов, 57), 26.Марко Станоевич (2.Артём Радаев, 57), 30.Харис Хайдаревич (24.Акбар Худойбердиев, 57), 37.Фирдавс Абдураҳмонов, 77.Беҳрузбек Облақулов (14.Баҳодир Насимов, 79).Захира: 71.Сарвар Каримов, 17.Салим Мустафоев, 18.Раул Жепаров, 22.Улуғбек Абдуллаев.🏁 90+6ъ Ўйин якунланди! Бош ҳакамнинг якуний хуштаги чалинди ва учрашув ўз ниҳоясига етди. "Локомотив" ўз майдонида "Динамо" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.90+1ъ Нурилло Тўхтасинов жарима зарбасидан узатилган тўпни дарвоза томон йўллади, бироқ унинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди.90ъ Иккинчи бўлимнинг асосий вақти тугади. Бош ҳакам томонидан бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.85ъ "Динамо" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Никита Шевченко қийинчиликсиз егаллаб олди.🔄 80ъ "Локомотив" таркибида навбатдаги ўзгариш: Сардор Мирзаев майдонни тарк етди, унинг ўрнига Николай Иванов ўйинга қўшилди.🔄 79ъ "Динамо" таркибида сўнгги ўзгариш: Беҳрузбек Облақулов ўрнига Баҳодир Насимов ўйинга қўшилди.🔄 72ъ "Динамо" таркибида навбатдаги ўзгариш: Расул ЙЎлдошев ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов майдонга тушди.🔄 71ъ "Локомотив" таркибида бир йўла учта ўзгариш амалга оширилди: Диёржон Туропов, Суҳроб Нуруллоев ва Шодиёр Шодибоев майдонни тарк етишди. Уларнинг ўрнига Муҳаммадали Реимов, Билол Туплиев ҳамда Қувончбек Абраев майдонга тушишди.❌ 66ъ ГОЛ ИНООБАТГА ОЛИНМАДИ! ВАР текширувидан сўнг бош ҳакам голни бекор қилди. Расул ЙЎлдошев тўпни қабул қилиб олишда қўл билан ўйнагани аниқланди. Ҳисоб ўзгаришсиз қолмоқда – 2:1.⚽ 61ъ ГОЛ! "Динамо" ҳисобни тенглаштирмоқда! Беҳрузбек Облақулов томонидан бурчакдан оширилган тўпни Никита Шевченко муштлари билан уриб юборди. Жарима майдони ичидаги курашда Расул ЙЎлдошев Ёван Нишични ортда қолдириб, тўпни Нурилло Тўхтасиновга етказди. Тўхтасинов чап оёқда аниқ зарба йўллаб, олис бурчакни нишонга олди – 2:2.🖥️ Вазиятга ВАР аралашмоқда, бош ҳакам гол қоида бузилишсиз урилганини текширмоқда.59ъ "Динамо" ҳужумчиси Беҳрузбек Облақулов чап қанотдан зарба йўллади. "Локомотив" дарвозабони Никита Шевченко тўпни қийинчиликсиз егаллаб олди.🔄 57ъ "Динамо" таркибида бир йўла учта ўзгариш амалга оширилди: Марко Станоевич, Харис Хайдаревич ва Ойбек Ўрмонжонов майдонни тарк етишди. Уларнинг ўрнига Артём Радаев, Акбар Худойбердиев ҳамда Нурилло Тўхтасинов ўйинга қўшилишди.53ъ Беҳрузбек Облақулов чап қанотдан жарима майдони ичига ёриб кирди, аммо марказда турган шеригига узатган тўпи жуда ноаниқ чиқди.🔄 50ъ "Локомотив" таркибида мажбурий ўзгариш: Александр Шушняр майдонни тарк етди, унинг ўрнига Абдуллоҳ ЙЎлдошев ўйинга қўшилди.46ъ Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни ўйинга "Динамо" футболчилари киритиб беришди.⏸️ 45+3ъ Биринчи бўлим якунланди! Бош ҳакам хуштагини чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф етди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб – 2:1, "Локомотив" олдинда.45ъ Биринчи бўлимнинг асосий вақти тугади. Бош ҳакам томонидан 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.41ъ Шодиёр Шодибоев ва Тигран Аванесян ўртасидаги тўқнашувдан сўнг майдонда кичик майда жанжал юзага келди. Бош ҳакам футболчиларни тинчлантирди ва ўйинни давом еттирди.⚽ 34ъ ГОЛ! "Локомотив" ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда! Мезбонларнинг ўз ҳимоя чизиғидан бошланган ҳужуми самарали якунланди. Суҳроб Нуруллоев майдон марказидан нозик кесма узатма билан Темурхўжа Абдухолиқовга имконият яратди. Жарима майдони ичига ёриб кирган Абдухолиқов дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди – 2:1.⚽ 29ъ ГОЛ! "Локомотив" ҳисобни тенглаштирмоқда! Чап қанотдан бошланган ҳужумда Александр Шушняр узун узатма билан Суҳроб Нуруллоевни олдинга чорлади. Нуруллоев тўпни жарима майдони ичида қабул қилиб, Диёржон Туроповга узатди. Туропов тўпни ўзига тўғрилаб олгач, пеналти нуқтаси атрофидан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди – 1:1.⚠️ 20ъ ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Беҳрузбек Облақулов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин еди. Бироқ Никита Шевченко ўз вақтида олдинга чиқиб, тўпни қийинчилик билан егаллаб олди.17ъ "Динамо" яримҳимоячиси Марко Станоевич олис масофадан зарба берди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.⚠️ 12ъ ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Локомотив" аъзоси Суҳроб Нуруллоев жарима майдони ичидан кучли зарба йўллади. "Динамо" дарвозабони Едем Неманов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни қайтариб юборди.⚽ 7ъ ГОЛ! "Динамо" ҳисобни очмоқда! Жалолиддин Жумабоевнинг узоқ масофадан йўллаган ерлатиб зарбасидан сўнг Никита Шевченко тўпни егаллашда қўпол хатога йўл қўйди ва тўп дарвоза тўридан жой олди – 0:1.⚠️ 6ъ ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Локомотив" чап қанотдан хавфли ҳужум ташкил етди. Шодиёр Шодибоев жарима майдони ичидан зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк етди. Корнер.1ъ Ўйинга старт берилди. Учрашувни мезбонлар майдон марказидан тўпни ўйинга киритиб бошлаб беришди.Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Локомотив" аъзолари қизил, "Динамо" футболчилари еса кўк рангли либосларда ҳаракат қилишади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0