Суперлига клублари ЖЧ–2026 саралаши учун қанча пул ишлаб топади?
Таҳририят
•
•
4
Жорий йилнинг 5 июн санасида ФИФА 1965-сонли сиркулярини чиқариб, Жаҳон кубоги саралаш ва финал босқичларида иштирок етган футболчилари учун клубларнинг компенсасия олиш жараёни хусусида ма’лумот берди.
Мазкур ҳужжатга ко‘ра, саралаш босқичи учун то‘ловлар футболчи расмий учрашув қайдномасига киритилгани бо‘йича то‘ланади. Саралаш босқичи учун ажратилган сумма, аввал хабар қилинганидек, 100 миллион АҚШ долларини ташкил етиб, унинг тақсимоти натижасида клуб ҳар бир футболчисининг Жаҳон кубоги саралаш босқичидаги битта учрашув қайдномасига киргани учун тахминан 2 362 АҚШ доллари миқдорида компенсасия олади.
Лиганинг тақрибий ҳисоб-китобларига ко‘ра, о‘збек клублари Жаҳон кубоги саралаш босқичига футболчиларини юборгани учун юқоридаги суратда ко‘рсатилган миқдорда компенсасия олади. Ушбу о‘ринда, ФИФАнинг якуний хулосалари турли сабаблар юзасидан Лиганинг тақрибий ҳисоб-китобидан бироз фарқ қилиши мумкинлигини еслатиб о‘тамиз.
Шунингдек, ФИФА тақдим етган сиркулярга асосан, Жаҳон кубоги саралаш босқичидаги учрашувларда о‘йин қайдномасига киритилган футболчи учун унинг майдонга тушган ёки тушмаганидан қат’и назар компенсасия то‘лаб берилади.
Шунингдек, Жаҳон кубоги асосий мусобақаси учун ФИФА томонидан 250 миллион АҚШ доллари ажратилган бо‘либ, клублар о‘з футболчиларининг турнир якуний қайдномасига киритилган ҳар бир куни учун тахминан 5 000 АҚШ доллари миқдорида компенсасия олади.
Клубларимизнинг Жаҳон кубоги якуний босқичида қанча пул ишлаб топгани бо‘йича ма’лумот Лига томонидан турнир якунида алоҳида тақдим етилади. Лига миллий жамоамизга мусобақада муваффақият тилаган ҳолда, турнирда имкони қадар узоқроққа бориш орқали клубларимиз о‘з футболчилари учун янада ко‘проқ компенсасия пуллари қабул қилишига умид билдиради.
Манба: стадион.уз
Изоҳлар 0