Fidbol.net

Суперлига. "Динамо" – "Нефтчи" ўйинида кучлар тенг келди

Таҳририят 3
Superliga. "Dinamo" – "Neftchi" oʻyinida kuchlar teng keldi
Суперлига. 15-тур“Динамо” – “Нефтчи” 0:0Бош ҳакам: Шавкат НасибуллаевЁрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер УсмоновЗахира ҳаками: Тўрабек СуюновВАР ҳаками: Никита МустафинАВАР ҳаками: Аваз АбдуллаевНазоратчи: Виктор СеразитдиновКомиссар: Қудрат Мадраимов"Динамо": 1. Едем Неманов, 3. Михаил Штефан, 7. Санжар Қодирқулов, 10. Анваржон Хожимирзаев (21. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 62), 19. Тигран Аванесян (15. Расул ЙЎлдошев, 62), 20. Жалолиддин Жумабоев, 25. Ойбек Ўрмонжонов (11. Хислат Халилов, 84 (14. Баҳодир Насимов, 90), 26. Марко Станоевич, 30. Харис Хайдаревич (4. Нурилло Тўхтасинов, 62), 37. Фирдавс Абдураҳмонов, 77. Беҳрузбек Облақулов. Захира: 71. Сарвар Каримов, 2. Артём Радаев, 17. Салим Мустафаев, 18. Раул Жепаров."Нефтчи": 1. Ботирали Ергашев, 4. Боян Тсигер, 5. Икромжон Алибоев (30. Рустамбек Фомин, 84), 6. Иброҳимхалил ЙЎлдошев, 8. Владимир Ёвович (77. Жураний Франсиско Феррейра, 63), 9. Хуршид Ғиёсов (2. Иззатилло Пўлатов, 84), 10. Жамшид Искандеров, 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев (22. Алишер Одилов, 46), 20. Анваржон Ғофуров, 32. Зоран Марушич, 34. Фарруҳ Сайфиев.Захира: 45. Акбар Тўраев, 18. Стипе Перитса, 19. Азизбек Еримбетов, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 27. Нурбек Сарсенбаев.Огоҳлантиришлар: Нурмуҳаммад Абдуғаниев (16), Фирдавс Абдураҳмонов (43), Иззатилло Пўлатов (88)🏁 90+4ъ Ўйин якунланди!Бугунги шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда ҳисоб очилмади. "Динамо" ҳамда "Нефтчи" жамоалари муроса йўлини танлаб, очколарни тенг бўлишиб олишди.⏱️ 90+1ъ Иккинчи бўлимнинг асосий вақти тугади. Бош ҳакам томонидан учрашувга 4 дақиқа қўшимча вақт қўшиб берилди!Шиддатли ва кескин кечаётган баҳсда жамоаларда ғолибликни илиб кетиш учун сўнгги имкониятлар қолмоқда.📺 90ъ ВАР аралашуви! Бош ҳакам баҳсли вазиятни шахсан ВАР монитори орқали қайта кўриб чиқди ва якунда дастлабки қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Ўйиндаги ҳаяжонли ва кескин дақиқалар давом етмоқда!🟨 88ъ "Нефтчи" аъзоси Иззатилло Пўлатов майдонга тушганидан кўп ўтмай, қўпол ўйини учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва сариқ карточка билан жазоланди.Ўйин охирида асаблар ва кескинлик ортиб бормоқда!🔄 84ъ Майдонда бир йўла учта ўзгариш содир бўлди!"Динамо" таркибида:Ойбек Ўрмонжонов майдонни тарк етди, унинг ўрнига Хислат Халилов баҳсга қўшилди."Нефтчи" сафида:Икромжон Алибоев ўрнига Рустамбек Фомин майдонга тушди;Хуршид Ғиёсов ўрнига Иззатилло Пўлатов ўйинга куч қўшди.Иккала мураббий ҳам сўнгги дақиқаларда ўйин тақдирини ўз фойдасига ҳал қилиш учун янги футболчиларни майдонга ташламоқда!⚠️ 79ъ "Динамо"дан навбатдаги хавфли ҳамла! Ойбек Ўрмонжонов жарима майдончаси ичида қулай имкониятга ега бўлди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади, аммо тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. Меҳмонларнинг босими ортиб бормоқда!⚠️ 70ъ "Динамо"дан хавфли комбинатсион ҳужум! Ойбек Ўрмонжонов рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни олиб чиққан дарвозабон Ботирали Ергашевнинг устидан ошириб дарвозага йўллашга уринди, аммо зарбага бир оз аниқлик етишмади.🔄 67ъ "Нефтчи" сафида навбатдаги ротатсия: Зоран Марушич майдонни тарк етди ва унинг ўрнига Стипе Перитса баҳсга қўшилди.🔄 63ъ "Нефтчи" таркибида навбатдаги ўзгариш: Владимир Ёвович майдонни тарк етди, унинг ўрнига Жураний Франсиско Феррейра ўйинга қўшилди.🔄 62ъ "Динамо" таркибида бир йўла учта ўзгариш амалга оширилди:Тигран Аванесян майдонни тарк етди, унинг ўрнига Расул ЙЎлдошев ўйинга қўшилди;Харис Хайдаревич ўрнига Нурилло Тўхтасинов майдонга тушди;Анваржон Хожимирзаев ўзини Жаҳонгирбек Абдусаломовга бўшатиб берди.🔥 57ъ Хавфли вазият! "Нефтчи" ҳужумчиси Хуршид Ғиёсов "Динамо" жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвоза томон зарба йўллади. "Динамо" посбони Едем Неманов оёғи билан ажойиб сейв кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди!📐 56ъ "Нефтчи" ўнг қанотдан хавфли узатмани амалга оширди. "Динамо" ҳимоячиси Михаил Штефан ўз ўрнида ишончли ўйнаб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди ва хавфни бартараф етди.▶️ 46ъ Иккинчи бўлим бошланди! "Нефтчи" таркибида танаффусда ўзгариш амалга оширилди: Нурмуҳаммад Абдуғаниев майдонни тарк етди, унинг ўрнига Алишер Одилов ўйинга қўшилди.⏸ 45+2ъ Биринчи бўлим якунланди! Жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобидаги дуранг билан йўл олишмоқда.⏱ 45ъ Биринчи бўлимга бош ҳакам томонидан 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.🟨 43ъ "Динамо" аъзоси Фирдавс Абдураҳмонов рақиб ярим ҳимоячиси Иброҳимхалил ЙЎлдошевни либосидан тортиб, қоидани бузди. Бош ҳакам ушбу қўполлик учун майдон егалари футболчисига сариқ карточка кўрсатди.⚡ 41ъ "Нефтчи" чап қанотдан хавфли ҳужум уюштирди. Жарима майдони марказига узатилган тўпни Зоран Марушич дарвоза томон йўллади, аммо "Динамо" посбони Едем Неманов ўз ўрнида тўпни егаллаб олди.⚡ 38ъ "Динамо"дан навбатдаги ҳужум! Анваржон Хожимирзаев чап оёғи билан дарвозага зарба йўллади. Аммо "Нефтчи" посбони Ботирали Ергашев тўпни ишончли тарзда ушлаб олди.⚠️ 35ъ "Динамо"нинг бурчак тўпидан сўнг рақиб жарима майдончасида босим ортди. Самарқандликлар томонидан кетма-кет берилган зарбаларни "Нефтчи" ҳимоячилари бартараф етишди.🧤 29ъ "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров жарима майдончаси ичидан дарвозага узатма ёки зарба йўллади. Аммо "Динамо" посбони Едем Неманов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилиб, тўпни егаллаб олди.🛑 25ъ "Нефтчи" ҳужумчиси Зоран Марушич икки нафар ҳимоячини ортда қолдириб, олдинга ёриб киришга уринди. Аммо "Динамо" ҳимоячилари ишончли ўйнаб, хавфни бартараф етишди.⚡ 18ъ "Нефтчи"дан хавфли ҳужум! Жамшид Искандеровнинг ажойиб узатмасидан сўнг Хуршид Ғиёсов қулай вазиятга чиқиб борди ва ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, ерлатиб зарба йўллади. Аммо тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.🟨 16ъ Учрашувдаги илк огоҳлантириш! "Нефтчи" аъзоси Нурмуҳаммад Абдуғаниев рақиб футболчиси Ойбек Ўрмонжоновни фол ишлатиб тўхтатиб қолгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.🎯 15ъ "Динамо" аъзоси Ойбек Ўрмонжонов олис масофадан чап оёғи билан дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бироқ тўп дарвоза тўсинининг юқорисидан ўтиб кетди.⚠️ 7ъ "Динамо" томонидан яна бир хавфли вазият ташкил етилди. Анваржон Хожимирзаевнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Жалолиддин Жумабоев бош билан рақиб дарвозасига йўллади. Аммо зарбадан сўнг тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.⚡ 6ъ "Динамо"дан хавфли вазият! Майдон егалари ҳужумчиси Анваржон Хожимирзаев рақиб дарвозабони Ботирали Ергашев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг йўллаган зарбасини "Нефтчи" посбони қайтаришга еришди, тўп еса устун ёнгинасидан майдонни тарк етди. ▶️ 1ъ Учрашувга старт берилди. Бош ҳакам хуштагини чалиб, ўйинни очиқ деб еълон қилди.Жамоалар майдонга тушиб келишди. Майдон егалари "Динамо" жамоаси оқ рангли либосларда, меҳмонлар "Нефтчи" аъзолари еса сариқ-қора либосларда ҳаракат қилишади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг