Суперлига. "Бунёдкор" – "Сурхон" (матнли транслятсия)
Таҳририят
•
•
8
Суперлига20-тур“Бунёдкор” – “Сурхон” 0:0Тошкент. “Жар” стадиони. 18:00Бош ҳакам: Олим ТўйчибоевЁрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Аъзамов, Азиз ИсоқовЗахира ҳаками: Севдиёр ҲамрақуловВАР: Ғайрат ЖўраевАВАР: Елнур ДониёровНазоратчи: Вадим АгишевКомиссар: Даврон Иброҳимов"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Сардор Раҳмонов, 10.Амир Тўрақулов, 11.Сардор Абдунабиев, 14.Шаҳзод Неъматжонов, 21.Носир Абдусаломов, 27.Ислом Анваров, 39.Фаҳриддин Муҳаммадов, 44.Алижон Бекмуротов, 45.Шамсиддин Турсунмаҳаммадов, 88.Миркомил Аннаматов.Захира: 16.Федерико Ботти, 13.Муҳаммад Ҳакимов, 17.Музаффар Олимжонов, 18.Наримон Аҳмаджонов,19.Миркомил Муродов, 31.Абдураҳмон Сулаймонов, 42.Абдулҳамид Икромов, 56.Абдулқодир Мирфайзиев, 74.Иван Букрин."Сурхон": 25.Отабек Боймуродов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 11.Ричард Фрайдей, 15.Диёр Рамазонов, 17.Сарвар Абдуҳамидов, 18.Беҳруз Ўктамов, 19.Фарруҳ Қодиров, 21.Торнике Дзебниаури, 66.Беҳрўз Шайдулов.Захира: 86.Даврон Мерганов, 10.Суннатулла Абдуллажонов, 13.Азамат Нуруллаев, 23.Комронбек Юсупов, 27.Муҳаммадали Мусаханов, 31.Камронбек Ергашев, 39.Мирмақсуд Мирусмонов, 41.Абдураҳмон Даминов, 70.Фарҳодбек Салихжонов.Огоҳлантириш: Диёр Рамазонов (25)⏱️ 46-дақиқа. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев иккинчи бўлимни бошлаб берувчи ҳуштакни чалди. Жамоалар майдонга қайтди ва баҳс давом етмоқда. Ҳозирча ҳисоб очилмаган – 0:0.⏸️ 45+2 дақиқа. Ҳакамнинг ҳуштаги янграб, биринчи бўлим якунланди. Томонлар муросасиз ва ҳужумкор ўйин кўрсатган бўлса-да, ҳозирча ҳисоб очилмади – жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида йўл олишмоқда.🔥 45-дақиқа. Биринчи бўлим сўнгида "Сурхон"дан хавфли вазият! Достонбек Турсунов бурчак тўпини жарима майдончаси ташқарисида турган Беҳруз Ўктамовга узатди. Ўктамов тўпни тўхтатмасдан кучли зарба йўллади, бироқ "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов яна бир бор ўз ўрнида тўпни егаллаб олди.🔥 35-дақиқа. "Сурхон" ярим ҳимоячиси Ҳумоюн Шербўтаев жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвозага аниқ йўллади. Аммо "Бунёдкор" посбони Абдумавлон Абдужалилов маҳорат кўрсатиб, хавфли зарбани қайтаришга еришди.30-дақиқа. "Сурхон"нинг ҳужуми: Ричард Фрайдей ўнг қанотдан тезлик билан олдинга силжиб, жарима майдончаси ичига узатмани амалга оширди. Бироқ "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов чаққонлик кўрсатиб, тўпни ишончли тарзда егаллаб олди.🟨 25-дақиқа. Учрашувда дастлабки сариқ карточка кўрсатилди. "Сурхон" аъзоси Диёр Рамазонов рақиб ҳужумчиси Шаҳзод Неъматжоновга нисбатан хавфли ҳаракат қилгани учун бош ҳакам Олим Тўйчибоев томонидан огоҳлантирилди.🔥 23-дақиқа. Мезбонларда хавфли вазият! "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов тўпни тезкорлик билан узоқ масофага, олдинга интилаётган Фаҳриддин Муҳаммадовга оширди. Натижада ҳужумчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, тўпни бош билан унинг устидан дарвозага йўллашга ҳаракат қилди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.15-дақиқа. Ўтган дақиқалар давомида "Сурхон" вакиллари кетма-кет бир нечта бурчак зарбаларини амалга оширди. Бироқ стандарт вазиятлар мезбонлар дарвозаси олдида жиддий хавф туғдирмади – "Бунёдкор" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилиб, тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштирди.8-дақиқа. "Сурхон" футболчилари бурчак тўпи тепиш имкониятига ега бўлди. Жарима майдончаси ичига оширилган тўпга меҳмонлар вакили зарба йўллади, аммо тўп дарвозага аниқ бормади. "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов тўпни ўйинга киритади.⏱️ 1-дақиқа. Бош ҳакам Олим Тўйчибоевнинг ҳуштаги янгради ва "Жар" стадионида "Бунёдкор" ҳамда "Сурхон" жамоалари ўртасидаги баҳсга старт берилди. Жамоалар дастлабки дақиқалардан майдон марказида фаол ҳаракатларни бошлади.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0