Fidbol.net

Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Насаф" "Бунёдкор"ни мағлуб етди

Таҳририят 5
Superliga. Bir kishi kam boʻlib qolgan "Nasaf" "Bunyodkor"ni magʻlub etdi
Суперлига, 12-тур"Бунёдкор" – "Насаф" 1:316 июл 2026 йил. Тошкент, "Олимпия" стадиони. 20:00Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Расулжон Фозилов, Максим Нечохин, Диас ГалиевВАР: Жасур МухторовАВАР: Ислом АзимовНазоратчи: Бобур ҲайдаровКомиссар: Бекзод Арипов.Голлар: 1:0 – 5, Билолхон Тошмирзаев (Дмитрий Плетнёв), 1:1 – 14, Бобир Абдихолиқов (Юсуф Отубанжо), 1:2 – 61, Бобир Абдихолиқов, 1:3 – 64, Юсуф Отубанжо (Муродбек Раҳматов)"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек ЙЎлдошев, 8.Дмитрий Плетнёв, 9.Матия Кривокапич (3.Сардор Раҳмонов, 46), 17.Музаффар Олимжонов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов (28.Самандаржон Мавлонқулов, 60 (11.Сардор Абдунабиев, 84)), 21.Носиржон Абдусаломов, 45.Шамсиддин Турсунмуҳаммадов (20.Абдулфайз Бобомуродов, 68), 66.Азизбек Тўлқинбеков (10.Амир Тўрақулов, 68), 77.Билолхон Тошмирзаев.Захира: 16.Федерико Ботти, 27.Ислом Анваров, 81.Абдусамир Илҳомов, 88.Миркамол Аннаматов."Насаф": 1.Абдувоҳид Неъматов, 4.Акром Комилов (2.Алибек Давронов, 90+4), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Аденис Шала (22.Диёрбек Абдуназаров, 80), 8.Зафармурод Абдираҳматов, 10.Бобир Абдихолиқов (27.Яшнарбек Бердираҳмонов, (90+4), 14.Шароф Муҳитдинов (76.Зафар Саъдуллаев, 90+4), 15.Ойбек Рустамов (6.Сардор Баҳромов, 80), 17.Муродбек Раҳматов, 20.Юсуф Отубанжо, 92.Умар Ешмуродов.Захира: 21.Самандар Муратбаев, 3.Машҳурбек Абдисолиев, 23.Дилшод Муртазаев, 32.Қувончбек Хушвақтов.Огоҳлантиришлар: Юсуф Отубанжо (57), Музаффар Олимжонов (77)Четлатиш: Юсуф Отубанжо (86, иккинчи огоҳлантириш)90+5ъ – Учрашув якунланди! Бош ҳакам Ғайрат Жўраевнинг финал ҳуштаги чалинди."Насаф" сафарда кечган қизиқарли ва шиддатли баҳсда "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабани қўлга киритди. Иккинчи бўлимда Бобир Абдихолиқов ва Юсуф Отубанжо томонидан киритилган голлар меҳмонларга муҳим 3 очкони тақдим етди. Ўйин сўнгида қаршиликлар бир киши кам бўлиб қолишганига қарамай, устунликни сақлаб қола олишди.Якуний ҳисоб: "Бунёдкор" – "Насаф" – 1:3. Ўйинни биз билан бирга кузатганингиз учун ташаккур!90+4ъ – “Насаф” таркибида биратўла уч ўзгариш амалга оширилди.90ъ – Учрашувнинг асосий вақти ўз ниҳоясига етди. Бош ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар ва вазиятларни инобатга олиб, асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берди. Кейинги дақиқалар анча шиддатли кечиши аниқ!86ъ – Қизил карточка! "Насаф" майдонда бир киши кам бўлиб қолди!Жамоасининг учинчи голи муаллифи Юсуф Отубанжо рақибга нисбатан ишлатган қўполлиги учун ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди. Меҳмонлар учрашув сўнггини озчилик бўлиб ўтказишадиган бўлди.84ъ – "Бунёдкор" таркибида навбатдаги ўзгариш. Майдонга 60-дақиқадагина тушган Самандаржон Мавлонқулов захирага олинди. Унинг ўрнига Сардор Абдунабиев учрашувнинг қолган қисмида ҳаракат қиладиган бўлди.80ъ – "Насаф" таркибида бир йўла иккита ўзгариш. Меҳмонлар бош мураббийи ўйин тизгинини ушлаб қолиш ва таркибни янгилаш мақсадида захира кучларини майдонга туширди:Ойбек Рустамов ва Аденис Шала майдонни тарк етишди. Уларнинг ўрнига Сардор Баҳромов ҳамда Диёрбек Абдуназаров учрашувни давом еттириш учун майдонга туширилди.77ъ – "Насаф" футболчиси Бобир Абдихолиқовнинг қочиб кетишини қўполлик билан тўхтатиб қолган "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Музаффар Олимжонов ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва унга сариқ карточка кўрсатилди.69ъ – Хавфли вазият! "Насаф" вакилларидан навбатдаги ҳужум. Аденис Шала рақиб дарвозаси томон олис пастки бурчакни кўзлаб кучли зарба йўллади, бироқ "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов маҳорат кўрсатиб, сейв амалга оширди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Бурчак тўпи.68ъ – "Бунёдкор" таркибида бир йўла иккита ўзгариш. Мезбонлар бош мураббийи ўйинни қутқариш мақсадида захирадан янги кучларни майдонга ташламоқда:Азизбек Тўлқинбеков ва Шамсиддин Турсунмуҳаммадов майдонни тарк етишди. Уларнинг ўрнига Амир Тўрақулов ҳамда Абдулфайз Бобомуродов учрашувни давом еттириш учун майдонга тушишди.64ъ – ГООООЛ! "Насаф" фарқни оширмоқда! 1:3!Юсуф Отубанжо ўз маҳоратини намойиш етди! Рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи совуққонлик билан ҳаракат қилди – ҳимоячи Бобурбек ЙЎлдошев ва дарвозабон Абдумавлон Абдужалиловни чиройли ҳаракат билан алдаб ўтиб, тўпни бўш дарвозага жойлаб қўйди!61ъ – ГООООЛ! "Насаф" ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда! 1:2!Бобир Абдихолиқов дублни расмийлаштирди! Рақиб жарима майдони ичидаги тартибсизликдан сўнг, ҳимоячилардан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Абдихолиқов чап оёқда ерлатиб дарвозанинг олис пастки бурчагини аниқ нишонга олди. Дарвозабон ожиз қолди!60ъ – "Бунёдкор" таркибида навбатдаги ўзгариш. Наримонжон Аҳмаджонов майдонни тарк етди, унинг ўрнига Самандаржон Мавлонқулов учрашувни давом еттирадиган бўлди.57ъ – Майдонда кутилмаган вазият! Бош ҳакам Ғайрат Жўраев ўйинни тўхтатди ва ВАРдаги ҳамкасбларининг тавсиясига кўра монитор олдига йўл олди. Вазиятда Юсуф Отубанжо рақиб ҳимоячиси Наримонжон Аҳмаджоновнинг юзига тирсаги билан зарба бергани тасвирланган бўлиб, еҳтимолий қизил карточка кўриб чиқилди.Мониторни батафсил ўрганиб чиққан ҳакам майдонга қайтди ва "Насаф" ҳужумчиси Юсуф Отубанжога сариқ карточка кўрсатиш билан чекланди.50ъ – "Насаф" вакилларидан навбатдаги хавфли уриниш. Муродбек Раҳматов рақиб дарвозаси томон олисдан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устунининг ёнидан ўтиб кетди.46ъ – "Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Танаффус вақтида мезбонлар бош мураббийи таркибни янгилашга қарор қилди: ҳужумчи Матия Кривокапич ўрнига ҳимоячи Сардор Раҳмонов ўйинга қўшилди.46ъ – Учрашувда иккинчи бўлим бошланди! Ғайрат Жўраевнинг ҳуштагидан сўнг футболчилар ўйинни давом еттиришмоқда. Кўрайлик-чи, иккинчи 45 дақиқалик бизга қандай совғаларни тайёрлаб қўйган екан.45+2ъ – Биринчи бўлим якунланди! Ҳакам Ғайрат Жўраев хуштагини чалиб, футболчиларни танаффусга таклиф етди.Ҳозирча ҳисоб дуранг: "Бунёдкор" – "Насаф" – 1:1. Бироздан сўнг иккинчи бўлим старт олади.45+1ъ – "Насаф" бўлим сўнггида ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин еди. Бобир Абдихолиқов рақиб дарвозабони ўз чизиғидан олдинга чиқиб кетганини кўриб, тўпни унинг устидан ошириб дарвозага йўллашга ҳаракат қилди, бироқ ижрога аниқлик етишмади – тўп ноаниқ кетди.45ъ – Биринчи бўлимнинг асосий вақти ўз ниҳоясига етди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.41ъ – "Бунёдкор" вакилларидан ҳужум. Билолхон Тошмирзаев ўнг қанотдан марказ томон фаол ҳаракатланиб, рақибларини ортда қолдирди ва чап оёқда дарвозага зарба йўллади. "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилиб, тўпни егаллаб олди.36ъ – Хавфли вазият! Ҳар икки дарвоза олдида кетма-кет шиддатли лаҳзалар юзага келди.Аввалига "Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумидан сўнг жарима майдонига оширилган тўпни Юсуф Отубанжо дарвозага йўллади, бироқ ҳимоячи тўп йўлига ғов бўлди. Баҳс шу заҳоти мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумига уланиб кетди: "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Носиржон Абдусаломов қулай вазиятдан рақиб дарвозасини нишонга олди, бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади!33ъ – "Насаф" жамоасидан навбатдаги хавфли ҳужум. Шароф Муҳитдинов рақиб жарима майдони ичида қулай имкониятга ега бўлганди, бироқ у зарба беришга улгурмади – "Бунёдкор" ҳимоячиси тезкор ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи.29ъ – Бобир Абдихолиқов рақиб дарвозасини узоқ масофадан ўққа тутиб кўрди, бироқ унинг йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.27ъ – Хавфли вазият! "Насаф" гол уришга жуда яқин келди. Жарима майдони ичига ёриб кирган Бобир Абдихолиқов қулай имкониятдан дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди! "Бунёдкор" бахтига тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмади.24ъ – Учрашув бош ҳаками футболчиларга сув ичиб, нафас ростлаб олишлари учун қисқа танаффус еълон қилди. Ҳаво ҳарорати юқори бўлгани сабабли жамоалар мураббийлар кўрсатмаларини тинглаб олишмоқда.23ъ – "Насаф" ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаев рақиб дарвозаси томон олисдан жуда кучли зарба йўллади. "Бунёдкор" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ишончли ҳаракат қилиб, хавфли зарбани қайтаришга еришди!21ъ – "Бунёдкор" вакилларида хавфли вазият юзага келиши мумкин еди. Мезбонлар ҳужумчиси рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиши мумкин еди, бироқ "Насаф" ҳимоячиси Умар Ешмуродов жуда ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф етди.14ъ – ГООООЛ! "Насаф" ҳисобни тенглаштирмоқда! 1:1!Меҳмонларнинг ташкил етган чиройли комбинатсион ҳужуми самара берди. Жарима майдонига оширилган тўпни Бобир Абдихолиқов дарвозага аниқ йўллаб, муваффақиятли якунлади ва мувозанатни тиклади!12ъ – "Насаф" футболчиларидан хавфли ҳужум. Аденис Шала рақиб дарвозаси томон олисдан кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.10ъ – Майдон марказида қоида бузилди. "Бунёдкор" ҳимоячиси Азизбек Тўлқинбеков рақиби Ойбек Рустамовга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатиб, меҳмонлар фойдасига жарима тўпи белгилади.5ъ – ГООООЛ! Мезбонлар учрашувда ҳисобни очишмоқда! 1:0!"Бунёдкор" футболчилари ташкил етган тезкор қарши ҳужум гол билан якунланди. Билолхон Тошмирзаев тўп билан тезкорликда олдинга интилди ва рақиб жарима майдони яқинидан йўллаган айланма зарбаси билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди! Абдувоҳид Неъматов сакраб ҳам тўпга ета олмади, супергол!1ъ – Ҳакам Ғайрат Жўраевнинг ҳуштаги чалинди ва Тошкентдаги "Олимпия" стадионида учрашувга старт берилди! Жамоалар "Олимпия" стадиони майдонига чиқиб келишмоқда. Бугунги баҳсда мезбонлар – "Бунёдкор" футболчилари тўқ бинафшаранг, меҳмонлар – Қаршининг "Насаф" жамоаси еса тўлиқ қизил либосда ҳаракат қилади. Манба: чампионат.асиа
Ўйин ҳақида

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг