Fidbol.net

Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"ни минимал ҳисобда енгди

Таҳририят 5
Superliga. "Andijon" safarda "Mash'al"ni minimal hisobda engdi
Ўзбекистон Суперлигаси. 18-тур19 август 2026 йил. Ғузор, "Марказий" стадиони. 20:00"Машъал" — "Андижон" 0:1Бош ҳакам: Рустам ЧориевЁрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз ДостоновЗахира ҳаками: Нуржаҳон СулаймановВАР: Абдурашид ХудойбергановАВАР: Ҳусан ХудайбердиевНазоратчи: Александр ПоповКомиссар: Самандар ИбрагимовГол: 0:1 – 53, Пўлатхўжа Холдорхонов (Имеда Ашортиа)"Машъал": 35. Достонбек Тўхтабоев, 2. Зафарбек Акрамов (22. Муҳаммадбобир Мўйдинов, 46), 4. Страҳиня Бошняк, 5. Комилжон Тожидинов, 8. Сардор Абдураимов, 9. Иброҳим Ғанихонов (11. Маҳмуд Жўрабоев, 12), 10. Ҳумоюн Муртозаев (19. Тоҳирбек Тўхтасинов, 46), 24. Ифеани Ифеани (88. Аҳрорбек Раҳимов, 54), 28. Ергаш Исмаилов, 63. Павел Буреев, 70. Азизбек Чориев (72. Нормурод Кўчаров, 59).Захира: 25. Самандарбек Жўрабеков, 7. Влатко Стояновски, 37. Шерзод Файзиев, 50. Драго Бумбар."Андижон": 19. Артём Потапов, 6. Александре Андроникашвили, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов (28. Бекзод Сулаймонов, 74), 9. Имеда Ашортиа (33. Дониёр Абдуманнопов, 74), 11. Ҳумоюнмирзо Иминов (10. Драган Черан, 46), 14. Абдураҳмон Комилов (2. Одилбек Абдумажидов, 83), 15. Неманя Чаласан, 18. Дамир Темиров (8. Шоҳмалик Комилов, 80), 20. Ислом Тўхтаҳўжаев, 77. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 99. Рустам Турдимуродов.Захира: 1. Елдор Адҳамов, 23. Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, 87. Жамшидбек Кўпайсинов, 88. Шоҳжаҳон Ёрқинбоев.Огоҳлантиришлар: Ҳумоюнмирзо Иминов (44), Маҳмуд Жўрабоев (45+4), Александре Андроникашвили (59)🏁 90+3-дақиқа. Ўйин якунланди!Учрашув ҳакамининг якуний ҳуштаги чалинди. "Андижон" сафарда "Машъал" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.⏱ 90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақти якунланди. Бош ҳакам томонидан учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.⚠️ 88-дақиқа. Хавфли вазият! "Андижон" футболчиси Шоҳмалик Комилов яқин масофадан ўта қулай имкониятга ега бўлган еди, бироқ ундан фойдалана олмади. Ҳисоб ўзгаришсиз қолди.🔄 83-дақиқа. "Андижон" таркибида навбатдаги ўзгариш: Абдураҳмон Комилов ўрнини Одилбек Абдумажидовга бўшатиб берди.🔄 80-дақиқа. "Андижон" таркибида навбатдаги ўзгариш: Дамир Темиров майдонни тарк етди, унинг ўрнига Шоҳмалик Комилов баҳсга қўшилди.🔄 74-дақиқа. "Андижон" таркибида бирданига икки ўзгариш: Имеда Ашортиа ўрнига Дониёр Абдуманнопов, Пўлатхўжа Холдорхонов ўрнига еса Бекзод Сулаймонов майдонга туширилди.⚠️ 70-дақиқа. Хавфли вазият! Драган Черан олис масофадан рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллади. "Машъал" посбони Достонбек Тўхтабоев тўпни қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди ва хавфни бартараф етди.67-дақиқа. Баҳсли вазият! "Машъал" футболчиси Комилжон Тожидинов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, Маҳмуджон Маҳамаджонов билан тўқнашиб кетди. Қайта такрорий лавҳаларда "Андижон" ҳимоячиси рақибининг оёғини босиб олгандек кўринди, бироқ бош ҳакам бу вазиятни пеналтига лойиқ емас деб баҳолади ва ўйинни давом еттиришга рухсат берди.67-дақиқа. Имеда Ашортиа ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, ўнг оёқда дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ унинг уриниши жуда ноаниқ чиқди.🔄 59-дақиқа. "Машъал" таркибида ўзгариш: Азизбек Чориев майдонни тарк етди, унинг ўрнига Нормурод Кўчаров баҳсга қўшилди.🟨 59-дақиқа. Александре Андроникашвили Комилжон Тожидиновга нисбатан қоидани бузгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.57-дақиқа. Александре Андроникашвили олис масофадан рақиб дарвозасини нишонга олиб кўрди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.🔄 54-дақиқа. "Машъал" таркибида навбатдаги ўзгариш: Ифеани Ифеани ўрнини Аҳрорбек Раҳимовга бўшатиб берди.⚽ 53-дақиқа. ГОООЛ! "Андижон" ҳисобни очди! Имеда Ашортиа жарима майдонига аниқ узатмани амалга оширди, Пўлатхўжа Холдорхонов еса бош билан тўпни дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди – 0:1.51-дақиқа. Имеда Ашортиа рақиб дарвозаси томон навбатдаги зарбасини йўллади, бироқ тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.⚠️ 48-дақиқа. Хавфли вазият! "Андижон" футболчиси Имеда Ашортиа жарима майдони яқинидан дарвоза томон кучли зарба йўллади. "Машъал" посбони Достонбек Тўхтабоев тўпни қайтариб, хавфни бартараф етди.🔄 46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!Жамоалар таркибида танаффусда ўзгаришлар юз берди."Машъал": Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Тоҳирбек Тўхтасинов, Зафарбек Акрамов ўрнига еса Муҳаммадбобир Мўйдинов майдонга тушди."Андижон": Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Драган Черан ўйинга қўшилди.⏸ 45+5-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди! Ҳакам ҳуштаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Қисқа танаффусдан сўнг яна майдонга қайтамиз.🟨 45+4-дақиқа. "Машъал" футболчиси Маҳмуд Жўрабоев Александре Андроникашвилига нисбатан қўполлик ишлатгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.⚠️ 45-дақиқа. Хавфли вазият! "Андижон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, ўзига тўғрилаб олди ва чап оёқда кучли зарба йўллади. Бироқ тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.🟨 44-дақиқа. Майдон марказида рақибини фол евазига тўхтатиб қолган "Андижон" футболчиси Ҳумоюнмирзо Иминов ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.39-дақиқа. "Андижон" ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, бироқ унинг уриниши ноаниқ чиқди.36-дақиқа. Ҳумоюнмирзо Иминов жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвоза томон йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.26-дақиқа. Бош ҳакам учрашувни вақтинча тўхтатди. Футболчиларга салқинланиб олиш ва сув ичиш учун қисқа танаффус берилди.⚠️ 19-дақиқа. Хавфли вазият! Ҳумоюнмирзо Иминов жарима майдонига аниқ узатмани амалга оширди. Қулай вазиятга чиқиб борган Неманя Чаласаннинг яқин масофадан йўллаган зарбасига еса бироз аниқлик етишмади.❌ 16-дақиқа. Гол бекор қилинди! "Андижон" футболчилари ўнг қанотдан жарима майдонига узатмани амалга оширишди. Рустам Турдимуродов тўпни тиззаси билан дарвоза тўрига йўллади, бироқ ён ҳакам офсайд қайд етгани сабабли гол ҳисобга олинмади.⚠️ 13-дақиқа. Хавфли вазият! "Машъал" сардори Ҳумоюн Муртозаев жарима майдони ичидан дарвоза томон зарба йўллади. "Андижон" посбони Артём Потапов тўпни ишончли тарзда егаллаб олди.🔄 12-дақиқа. "Машъал" таркибида мажбурий ўзгариш: Иброҳим Ғанихонов майдонни тарк етди, унинг ўрнига Маҳмуд Жўрабоев ўйинга қўшилди.⚠️ 6-дақиқа. Хавфли вазият! "Андижон" жамоасидан тезкор ҳужум. Ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Абдураҳмон Комилов тўпни марказга узатди. Рустам Турдимуродовнинг йўллаган зарбасини еса "Машъал" дарвозабони Достонбек Тўхтабоев бартараф етди.⚠️ 2-дақиқа. Хавфли вазият! "Машъал" футболчиси Азизбек Чориев жарима майдони ташқарисидан белгиланган стандарртдан кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.🔔 1-дақиқа. Бош ҳакам Рустам Чориевнинг ҳуштаги чалинди ва учрашувга старт берилди! Жамоаларга омад тилаймиз.Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугунги беллашувда "Машъал" кўк, "Андижон" жамоаси еса оқ либосларда ҳаракат қилади. Манба: чампионат.асиа
Ўйин ҳақида

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг