Fidbol.net

Суперлига. 3 нафар футболчи майдондан четлатилган тўқнашувда "Пахтакор" "Андижон" билан дуранг ўйнади

Таҳририят 4
Superliga. 3 nafar futbolchi maydondan chetlatilgan toʻqnashuvda "Paxtakor" "Andijon" bilan durang oʻynadi
Суперлига15-тур“Андижон” – “Пахтакор” 0:0Андижон. “Бобур Арена”. 19:30Бош ҳакам: Равшан АбдувоҳидовЁрдамчи ҳакамлар: Фарҳод Усмонов, Елнур ДониёровЗахира ҳаками: Нурбек ШералиевВАР: Акобирхўжа ШукуруллаевАВАР: Шерзод АъзамовНазоратчи: Олимжон АбдувасиловКомиссар: Шоҳруҳ Саид“Андижон”: 1.Елдор Адҳамов, 2.Одилбек Абдумажидов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (10.Драган Черан, 46), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (27.Мартин Боаке, 67), 15.Неманя Чаласан, 17.Азизбек Турғунбоев (33.Дониёр Абдуманнопов, 75), 18.Дамир Темиров (6.Александре Андроникашвили, 46), 22.Усмонали Исмоналиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Бекзод Сулаймонов, 77.Маҳмуджон Маҳамаджонов (70.Ҳамидулло Каримов, 75).Захира: 19.Артём Потапов, 8.Шоҳмалик Комилов, 14.Абдураҳмон Комилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев.“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 4.Заид Таҳсин, 8.Дилшод Саитов, 10.Акмал Мозговой, 21.Башар Ресан (14.Рустам Турдимуродов, 82), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (9.Иброҳим Ибрагимов, 82), 34.Шерзод Насруллаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Ойбек Бозоров (17.Достонбек Ҳамдамов, 60), 90.Стефан Чинеду (50.Фламарион, 60).Захира: 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20.Дилшод Абдуллаев, 33.Қуванишбек Сайдалиев, 44.Диёр Ерманов.Огоҳлантиришлар: Одилбек Абдумажидов (43), Азизбек Турғунбоев (44), Бекзод Сулаймонов (85).Четлатишлар: Неманя Чаласан (80), Мартин Боаке (90+3), Муҳаммадрасул Абдумажидов (90+3).УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 90+3. Мартин Боаке ва Муҳаммадрасул Абдумажидов майдондан четлатилди. Улар тўпсиз ҳолатда ўзаро жанжаллашган еди.  90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди. 90. Елдор Адҳамов тўп учун курашда Ҳамдамов билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилади. 87. Зарбааа! Ҳамдамовнинг олисдан берган зарбасидан кейин тўп рикошет орқали сал ноаниқ борди. 85. Сулаймонов Фламарионни йиқитгани учун сариқ карточка олди. 84. Чераннинг Каримов томон яхши ўйланган пасидан сўнг Саитов тўпни ўз вақтида тепиб юборди. 82. Зарбаа! Ҳамдамовнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб қайтди. 82. “Пахтакор”да 2 та ўзгариш: Собирхўжаев ўрнига Ибрагимов, Башар ўрнига Турдимуродов ўйинга қўшилди. 80. Неманя Чаласан хатога йўл қўйиб, сўнгги умид фоли сифатида Собирхўжаевни ушлаб тўхтатиб қолди ва қизил карточка олди.  75. “Андижон”да 2 та ўзгариш: Турғунбоев ўрнига Абдуманнопов, Маҳамаджонов ўрнига Каримов туширилди. 73. Абдумажидов Фламарионни қўли билан ушлаб йиқитди. Меҳмонлар унга яна бир сариқ карточка беришни талаб қилмоқда. 71. Ҳакамлар томонидан салқинланиш дақиқаси еълон қилинди. 70. Зарба! Ҳамдамовнинг олисдан йўллаган зарбаси кучли, аммо анча ноаниқ кетди. 67. “Андижон”да алмаштириш: Иминов ўрнига Боаке майдонга тушди. 65. Зарбааа! Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Ҳамдамов бош билан зарба йўллади, сал ноаниқ.  63. Мозговойнинг ҳужумга жойлашган Ҳамдамов томон узун пасидан сўнг Адҳамов тўпга чиқиб келиб, уни тепиб юборди. 60. “Пахтакор”да 2 та алмаштириш: Чинеду ўрнига Фламарион, Бозоров ўрнига Ҳамдамов баҳсни давом еттирали. 59. Ууух! Бўриевнинг ерлатиб берган пасидан сўнг Шерзод Насруллаев зарба берди, Адҳамовдан бир қўлида сейв! 55. Муҳаммадкарим Тоировнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Қувватов егаллаб олди. 53. Мозговойнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг тўп майдонни тарк етди. 51. Зарбааа! Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди. 50. Башар Ресан Маҳамаджоновга нисбатан қоидани бузди. 46. Иккинчи тайм бошланди! 46. “Андижон”да 2 та ўзгариш: Холдорхонов ўрнига Черан, Темиров ўрнига Андроникашвили туширилди. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 44. Ҳакам Турғунбоевни огоҳлантирди. У Мозговой билан тўқнашганди. 43. Одилбек Абдумажидов Башар Ресанни қўполлик евазига тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди. 39. Гол офсайд туфайли бекор қилинди. Стефан Чинеду сал олдинги вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган.  37. Гол ВАР орқали текшириб чиқилмоқда. 34. ГОЛ! Башар Ресаннинг узатмасидан сўнг Акмал Мозговой тўпни бутсасининг учи билан дарвозага йўналтириб қўйди — 0:1!32. Зарбааа! Бозоровнинг зарбасидан кейин Адҳамов уни қайтарди, қайтган тўпни Чаласан майдон ташқарисига тепиб юборди. 31. Санжар Қувватов ҳаводан учиб келган тўпни қабул қилиш чоғида жарима майдончаси ташқарисига чиқиб кетган бўлиши мумкин. Мухлислар бунга қўшилишмаяпти ва еътироз билдиришмоқда. 30. Такрорий лавҳаларга кўра, Дамир Темиров ҳеч қандай ҳаракат қилмаган ва бу “контакт” пеналти учун етарли емас. 29. Собирхўжаев жарима майдончаси ичида йиқилиб, ҳакамга қаради, рефери пеналтм йўқлигини маълум қилди. 26. Исмоналиев тўпни олиб қўйиш илинжида Чинедуни йиқитди. Учрашув ҳозирча фақат қоидабузарликлар билан есда қолмоқда. 24. Ҳакам томонидан салқинланиш вақти еълон қилинди. 23. Турғунбоев ҳаволатиб амалга оширилган узатмани қабул қилиб олдинга интилаётганди, бироқ шу вақтда офсайд қайд етилди. 20. Собирхўжаев қанотда Маҳамаджоновга нисбатан қоидани бузди. 18. Бу сафар Иминов Чинедуни йиқитишга мажбур бўлди. 15. Бўриев Иминовга нисбатан қўполлик ишлатди. 14. Бекзод Сулаймонов қанотдан ёриб кирди, Абдумажидов сўнгги паллада тўпни узоқлаштиришга уринди, аммо тўп Бўриевга тегиб майдонни тарк етди. 10. Ууух! Акмал Мозговойнинг олис масофадан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 9. Ууух! Сулаймоновнинг тўхтатмасдан тепган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан жой олишига бир бахя қолди. 8. Турғунбоевнинг қанотдан узатган пасидан кейин тўп майдонна тарк етди, Қувватов уни майдонда олиб қололмади. 5. Башарнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпини Адҳамов уриб юборди. 4. Зарбаа! Маҳамаджоновнинг зарбаси рикошет орқали дарвозабонга бориб тушди. 3. Ууух! Ресаннинг бурчак зарбаси орқали ошириб берган пасидан сўнг Муҳаммадрасул Абдумажидов бош билан зарба берди, Чаласан дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди!2. Собирхўжаев Мозговой билан паслашган ҳолда ичкарига пас узатишга уринди, бироқ ҳимоячи бунга тўсқинлик қилди. 1. Учрашув бошланди!  Манба: чампионат.асиа
Ўйин ҳақида

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг