Собиқ ҳакам Мисрнинг голи бекор қилингани ҳақида: "Секинлаштирилган тасвирда қоидабузарликни белгилаш – номутаносиб ҳолат"
Таҳририят
•
•
6
58-дақиқада мисрлик ҳужумчи Мостафа Зико рақиб дарвозасини ишғол қилди ва либосини ечиб нишонлади. Бироқ бош ҳакам Франсуа Летексе видеоассистентлар маслаҳати билан епизодни кўриб чиқиб, голни бекор қилди – бундан аввалроқ Марван Аттиа Лисандро Мартинеснинг оёғини босиб олган еди. (Кейинчалик, 67-дақиқада Зико яна гол урди ва ҳисоб 2:0 кўринишига келди)."Бу вазият голга жиддий таъсир кўрсатмади. Ўйинчи бутун майдонни кесиб ўтган ҳолатда, видеони бу қадар орқага қайтариш ва секинлаштирилган тасвирда оёқ босиш сабабли қоидабузарликни қайд етиш – бу номутаносиб қарор.Бу очиқ-ойдин ёки яққол кўриниб турган хато емас. Агар ҳакам бу епизодда қоидабузарликни ўша заҳоти қайд етганида, бу фол бўларди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатмаган бўлса, ўша епизодга қайтишнинг ҳожати йўқ", – деди Буррул.
Манба: чампионат.асиа
Изоҳлар 0