Симеоне меҳмонхона ўзгартиришини тасдиқламади
Таҳририят
•
•
14
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоанинг янги меҳмонхонага жойлашганини унинг иримлари сабаб бўлганини инкор етди.Ертага Мадрид клуби Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Арсенал"га қарши жавоб ўйинини ўтказади. Мадридда ўтказилган илк баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган еди.Бугун тармоқларда Симеоненинг Лондондаги меҳмонхона бўйича илтимоси ҳақида маълумотлар тарқалди: у жамоа октябр ойида тўхтаган меҳмонхонада қолишни истамаган. Ўшанда мадридликлар турнирнинг умумий босқичида "Арсенал"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришганди.– Меҳмонхонани ирим-сиримлар туфайли ўзгартирганингизни ешитдик. Бу ҳақиқатми?– Ҳозир биз октябр ойидагидан кўра яхшироқ ҳолатдамиз. Бошқа меҳмонхона арзонроқ еди, шу сабабли уни ўзгартиришга қарор қилдик, – деди Симеоне.
Жамоалар
Изоҳлар 0