Шеркидан Азарнинг рекордини такрорлади
Таҳририят
•
•
17
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Раян Шерки Англия чемпионатида навбатдаги ассистини амалга оширди.
АПЛнинг 35-тури доирасида «шаҳарликлар» сафарда «Евертон»га қарши баҳс олиб боришди (3:3). Франсуз футболчиси учрашувнинг 43-дақиқасида Жереми Доку томонидан киритилган голга ҳаммуаллифлик қилди.
Бу Шерки учун Премйер-лиганинг 29 та ўйинидаги 11-голли узатма бўлди. У айни дамда лиганинг енг яхши ассистентлари пойгасида «Манчестер Юнайтед» аъзоси Бруну Фернандешдан (19 та узатма) кейин 2-ўринни егаллаб турибди.
Бундан ташқари, Раян дебют мавсумида очиқ ўйиндан (стандарт вазиятлардан ташқари) 10 та голли узатма чегарасига йетган АПЛдаги биринчи футболчига айланди. Охирги марта бундай натижани 2012/13 йилги мавсумда Еден Азар («Челси» сафида 11 та узатма) қайд етган еди.
Жамоалар
Изоҳлар 0