Fidbol.net

Шавкат Юсупов: "Кубокда узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"

Таҳририят 18
Shavkat Yusupov: "Kubokda uzoqroqqa borishni maqsad qilganmiz"
Бунда "ФарДУ" бош мураббийи Шавкат Юсупов иштирок етди.- Ўйин ҳақида фикрингиз?- Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни, жамоамиз вакилларини ва клубимиз раҳбариятини табриклайман. Ўйин яхши бошланди ва рақиб бизга яхши қаршилик кўрсатди. Лекин иккинчи голни урганимиздан сўнг "Қорақалпоғистон ФА" ўйинчиларида кайфият тушиб кетди. Шундан сўнг ўйин тизгинини ўз қўлимизга олиб ҳужумлар сонини оширдик. Ғалабанинг катта-кичиги бўлмайди, бу ўйинда уч очко бизга жуда зарур еди.- Биламизки, "ФарДУ" сафида икки нафар қорақалпоғистонлик футболчи ўйнаб келмоқда. Уларнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?- Бугунги баҳсда Бобур Фарҳодов билан Норхон Шерипов яхши ҳаракат қилишди. Иккаласи гол урди, голли вазиятлар яратди, бугун енг яхши ўйинларидан бирини ўтказишди.- "ФарДУ" жамоаси Кубокда узоққа боришни мақсад қиляптими?- Олдинги учрашувларда жароҳат олган футболчилар соғайиб таркибга қайтди. Бобур Фарҳодов, Асадбек Зокиржонов, Норхон Шерипов каби ўйинчиларимизда жароҳат бор еди. Улар соғайиб майдонга қайтишди ва ўйинда асосий ишни бажаришди. Мақсадимиз - Кубок мусобақасида узоқроққа бориш. Шу сабабли бугун катта ротатсияга қўл урмадик. Олдинда бизни "Навбаҳор"га қарши баҳс кутмоқда. Бугунги ўйин навбатдаги учрашув олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди деса бўлади. Манба: чампионат.асиа

Яна ўқинг

Ҳаммаси

Изоҳлар 0

?
Изоҳ қолдиринг